Япония Ўзини-ўзи мудофаа қилиш кучлари Жанубий Хитой денгизига туташ сувларда АҚШ, Австралия ва Филиппин билан ҳамкорликда ўтказилган денгиз машқлари давомида "Type 88" кемаларга қарши ракетасини учирди. Ракета Филиппин шимолидаги Паоай қирғоқларидан 75 км узоқликда жойлашган, Филиппин ҳарбий-денгиз кучларининг хизматдан чиқарилган "BRP Quezon" крейсерини олти дақиқа ичида аниқ нишонга олди.
Мазкур машғулотлар Манила ва Токио ўртасида ҳарбий техника етказиб бериш бўйича музокаралар бошланган бир пайтда бўлиб ўтди. Япония мудофаа вазири Синдзиро Коидзуми Филиппинга "Абукума" тоифасидаги эсминецлар ва "TC-90" самолётларини тез орада топшириш имконияти кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Ушбу синовларни Филиппин мудофаа вазири Гильберто Теодоро ва Коидзуми бевосита кузатган бўлса, Филиппин президенти Фердинанд Маркос-кичик жараённи Маниладаги штаб-квартирадан тўғридан-тўғри видеоалоқа орқали кузатиб борди. Ушбу машғулотлар Манила ва Вашингтон томонидан ҳар йили ўтказиладиган "Баликатан" ("Елкама-елка") ҳарбий машғулотларининг бир қисмидир. Бу йилги машқларда Япония, Канада, Австралия, Франция ва Янги Зеландия илк бор фаол иштирокчи сифатида қатнашди.
Шу кунларда ижтимоий тармоқларда дунёнинг айрим мамлакатларида хантавирус инфекцияси тарқалаётгани ҳақида турли хабарлар эълон қилинмоқда. Хўш, у қандай касаллик? Инфекциянинг Ўзбекистонда тарқалиш эҳтимоли борми?
«Реал» президенти Флорентино Перес клуб ичидаги сирларни ташқарига чиқарган — Федерико Вальверде ва Орельен Тчуамени ўртасидаги низо ҳақидаги маълумотни матбуотга сиздирган шахс топилганини маълум қилди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Президент ҳожилари орасида олимлар, шифокорлар, меҳнат фахрийлари, маҳалла фаоллари, оддий хизматчилар ҳамда узоқ йиллар халқ хизматида бўлган фуқаролар бор.
Украина Олий аксилкоррупция суди Президент офисининг собиқ раҳбари Андрей Ермакни қамоққа олиш ҳақида қарор чиқарди. Суд жараёнида унинг фолбин билан маслаҳатлашгани ҳақида ҳам сўз борди.
Британиялик ҳарбий таҳлилчи Александр Меркуриснинг YouTube каналидаги баёнотига кўра, Украина президенти Владимир Зеленскийга қарши сиёсий босим ортиб бораётгани уни лавозимдан четлатиш режасининг бир қисми бўлиши мумкин.
Ҳақиқий ёзувчи-шоирлар ҳақиқатни ёзишни хуш кўрадилар. Улар – Ватанпарвар. Ҳар ҳолда Ўзбекистонда худди шундай. Ватаннинг гуллаб-яшнаши, ижобий ўзгаришлар ҳар бир фуқаронинг ҳаётини юксалтиришг сари қўйилган қадам эканлигини теран ҳис қиладилар, кайфиятилари кўтарилади. Худога минг шукурким, бу ўзгаришлар ҳар соатда, ҳар кун рўй бериб турибди.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.