Мамлакат хавфсизлик кучлари Сурия шимоли-ғарбида ўтказилган махсус операция давомида бир гуруҳ ўзбекистонлик жангариларни ҳибсга олди.
Хавфсизлик идораларининг икки нафар вакили маълум қилишича, Идлиб шаҳрида ўзбекистонлик жангарилардан бирининг ўт очганликда айбланиб қўлга олиниши ортидан бошланган кескинлик оммавий норозиликларга айланиб кетган.
Маҳаллий аҳоли ва расмийларнинг сўзларига кўра, қуролланган ўзбекистонлик жангарилар ўз сафдошларининг озод этилишини талаб қилиб, ҳукумат хавфсизлик объекти олдида намойиш ўтказган. Бунга жавобан хавфсизлик кучлари Идлиб вилоятининг Кафрия ва Ал-Фуа шаҳарлари каби ҳудудларида ҳибсга олиш ишларини олиб борди. Ушбу шаҳарлар атрофига қўшимча ҳарбий бўлинмалар ва колонналар жойлаштирилди, вақти-вақти билан отишма овозлари эшитилди. Ҳозирча айнан қанча ўзбекистонлик қўлга олингани маълум эмас.
Маълумотларга кўра, ўтган йили Сурияда оилалари билан бирга 1500 га яқин ўзбекистонлик жангари бўлган. Бу воқеа Сурия ҳукумати учун 2011 йилдан кейин мамлакатга келган хорижлик жиҳодчилар устидан давлат назоратини ўрнатиш қанчалик мураккаб эканини кўрсатмоқда. Уларнинг аксарияти президент Аҳмад аш-Шараа бошчилигидаги гуруҳ таркибида жанг қилган. Сўнгги йилларда Сурия ҳукумати кўплаб хорижлик жангарилар мақомини расмийлаштириш ва уларни янги армия таркибига киритишга ҳаракат қилмоқда.
Ўтган йили Қўшма Штатлар Хитойдан келган уйғурлар ва қўшни давлатлар фуқаролари бўлган 3500 га яқин хорижлик жангарини Сурия армияси дивизиясига интеграция қилиш режасини маъқуллаган эди. Шунингдек, сўнгги йилларда Шараа Вашингтон билан яқин алоқалар ўрнатган ва Дамашқ Ислом давлатига қарши АҚШ бошчилигидаги коалицияга қўшилган, дейилади агентлик мақоласида.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия чемпионати 35-тур доирасида «Эвертон»га қарши учрашув (3:3)дан кейин X ижтимоий тармоғида пост қолдирди.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.