Эрон парламенти спикери Ҳормуз бўғозида «янги тенглама» шаклланаётганини маълум қилди.
Эрон парламенти спикери Муҳаммад Боқир Қолибоф Ҳормуз бўғози атрофида «янги тенглама» шаклланаётганини айтди ва АҚШни эҳтимолий эскалация ҳақида огоҳлантирди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги вазиятнинг давом этиши Вашингтон учун «қабул қилиб бўлмас» ҳолат ҳисобланади.
Х ижтимоий тармоғидаги баёнотида Қолибоф АҚШ ва унинг иттифоқчилари ҳаракатлари туфайли кемачилик хавфсизлиги ва энергия ресурслари транзити таҳдид остида қолганини таъкидлади. У уларни ўт очишни тўхтатиш тартибини бузиш ва блокада жорий этишда айблади.
«Биз ҳозирги вазиятнинг давом этиши Америка учун қабул қилиб бўлмаслигини яхши тушунамиз. Шу билан бирга, биз ҳали ҳатто бошлаганимиз йўқ», — деди у.
Эрон уруш бошланганидан кўп ўтмай Ҳормуз бўғозида хорижий кемаларга нисбатан блокада жорий этди. Уруш 28 феврал куни АҚШ ва Исроил зарбасидан сўнг бошланган бўлиб, натижада мамлакатнинг собиқ олий раҳбари ҳалок бўлган.
13 апрель куни АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон портларидан фойдаланувчи кемаларга қарши жавоб блокадасини эълон қилди. Ундан бир кун олдин стратегик сув йўли орқали тиқилиб қолган тижорат кемаларини кузатиб ўтиш мақсадида «Озодлик лойиҳаси» операцияси бошлангани маълум қилинган эди.
Бироқ бундай ҳаракатлар жанговар тўқнашувлар қайта бошланиши хавфини оширади. Эрон Марказий ҳарбий қўмондонлиги аввалроқ Ҳормуз бўғозига яқинлашган ҳар қандай Америка ҳарбий кемасига зарба берилишини маълум қилган эди.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
«Реал Мадрид» мухлислари ҳужумчи Килиан Мбаппени мавсумнинг ҳал қилувчи палласида Италияда севгилиси билан ҳордиқ чиқараётгани учун кескин танқид қилишди.
Спорт вазирлиги, Миллий Олимпия ва Паралимпия қўмиталари раҳбарияти футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ўйинчиси Абдуқодир Ҳусанов ҳамда отаси билан учрашиб, унинг яқин даврдаги режалари хусусида суҳбатлашди.
X ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари Владимир Зеленскийнинг чегаранинг Беларусь томонидаги гўёки «ғалати фаоллик» учун Минскка жавоб қайтариш билан таҳдид қилган баёнотини фаол муҳокама қилмоқдалар.
Халқаро атом энергияси агентлигининг маълумотларига кўра, бу захиралар кейинги бойитишдан кейин 10 тагача ядровий бомба яратиш учун eтарли бўлиши мумкин.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.
Бугунги кунда саёҳатда фақат манзил эмас, балки сафар давомида татиб кўриладиган таъмлар ҳам алоҳида аҳамият касб этмоқда. Сўнгги йилларда гастрономик саёҳат, яъни “foodie exploration” — глобал туризмга сезиларли таъсир кўрсатаётган муҳим йўналишга айланди. Замонавий сайёҳлар кўпинча саёҳатларини машҳур диққатга сазовор жойларни зиёрат қилиш билан бир қаторда, унутилмас гастрономик тажрибалар асосида режалаштирмоқда.
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жорий йилнинг февраль ойида ички ишлар органлари томонидан МЧЖ билан боғлиқ фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган