Эрон ҳарбийлари БААга қарши ракеталар ёки дронлар учирмади.
Бу ҳақда Эроннинг "Хатам ал-Анбия" ҳарбий қўмондонлиги вакили Иброҳим Зулфағорийга хабар берди.
"Эрон қуролли кучлари сўнгги кунларда БААга қарши ҳеч қандай ракета ёки дрон операцияларини ўтказмади ва агар бундай ҳаракатлар содир бўлганида, биз буни қатъий ва очиқчасига айтган бўлар эдик. Шунинг учун БАА Мудофаа вазирлигининг хабари қатъиян рад этилади ва ҳеч қандай асосга эга эмас", деди у.
Агар БАА ҳудуди Эронга қарши ҳужум учун ишлатилса, Теҳрон қаттиқ қасос билан жавоб қайтаради, деб қўшимча қилди Зулфағорий.
Шуни таъкидлаш керакки, БАА ҳаво мудофааси кучлари икки кундан бери Эрондан ҳужумларни қайтарганликлари ҳақида хабар беришмоқда. Ҳужумлар АҚШ ва Эрон ўртасида вақтинчалик сулҳ тузилган пайтда бошланган.
Меҳнат кодексининг 208-моддасига асосан дам олиш куни ишланмайдиган байрам кунига тўғри келган тақдирда, дам олиш куни байрамдан кейинги иш кунига кўчирилади.
Олдин имтиёз фақат В2 ва ундан юқори даражалар учун берилар эди, энди қоидалар В1 даражасига ҳам кенгайтирилди: у чет тилидан 75% балл беради, В2 ва ундан юқори эса 100%.
Алина тоғ касаллиги сабаб ҳушидан кетган ҳолда монахлар томонидан топилган ва даволанган. Шу вақт ичида у тибет тиббиёти, медитация ва доривор ўсимликларни ўрганишга киришган.
1972 йилда қурилган Ургут туманининг “Баҳрин” маҳалласидаги 21-сонли оилавий поликлиника 16 та қишлоқ аҳолиси — 13 мингдан ортиқ инсон учун ягона тиббиёт маскани ҳисобланади. Бу бино қурилганидан бери, яъни ярим асрдан ошиқ вақт давомида капитал таъмир кўрмаган.
Коррупцияга қарши курашиш йўналишида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва Ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ҳудудларда бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.
Айниқса, ер остида ноқонуний қурилган туннеллар ёки бошқа инфратузилмалардан фойдаланиб чегарани кесиб ўтиш оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланмоқда.