Япония бош вазири Санаэ Такаитининг тўлиқ ухламаслиги мамлакатнинг инқирозга қарши бошқарув тизими учун хавф туғдириши мумкин. Бу ҳақда мухолифат депутати Тору Кунисигэ маълум қилди, деб ёзади The New York Times.
Аввалроқ Такаити лавозимга киришганидан буён бир суткада нолдан уч соатгача ухлаётганини айтган эди.
«Кунига 0–3 соат ухлаш мен учун одатий ҳолга айланди», — деб ёзган у 20 июль куни. Шунингдек, дам олиш кунларини ҳам эрталабдан кечгача ҳужжатлар устида ишлаш билан ўтказаётганини таъкидлаган.
Тору Кунисигэнинг фикрича, доимий уйқу етишмаслиги инсоннинг қарор қабул қилиш қобилиятини жиддий пасайтиради ва бу ҳолат кўп жиҳатдан мастлик ҳолатига ўхшайди.
Такаитининг баёнотлари Японияда бош вазирнинг иш режими давлат бошқаруви сифатига таъсир кўрсатиши мумкинми, деган мавзуда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
1. 🇺🇿 Ўзбекистон — Марказий Осиёдаги энг йирик олтин ишлаб чиқарувчи. Ўзбекистон 2025 йилда 9,9 миллиард долларлик олтин экспорт қилди. Марказий банк захираси — 415,5 тонна олтин. Бу дунёдаги энг йирик захиралардан бири.
Бугун, 5 август куни Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) мажлислар залида миллий терма жамоа бош мураббийи Фабио Қаннаваро иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Мутахассислар куннинг энг иссиқ вақтларида очиқ ҳавода узоқ қолмаслик, кўпроқ сув ичиш ва болалар ҳамда кексалар саломатлигига алоҳида эътибор қаратишни тавсия этмоқда.
Латвия Миллий Қуролли кучлари штаби офицери Янис Слайдинш Россия ва Беларус президентларидан ҳам худди Венесуэла ва Эрон раҳбарларидек "қутулиш" кераклигини маълум қилди.
Қорақалпоғистонда фермер хўжалигидан газ учун асоссиз ундирилган 96 млн сўмдан ортиқ маблағ қайтарилди. Ўрганишларда газ сарфини аниқлашда асосий қурилма ўрнига юқорироқ кўрсаткич қайд этган иккинчи ҳисоблагич маълумотларидан фойдаланилгани аниқланди.
Ҳароратнинг бор-йўғи 1 даражага кўтарилиши матча чойи ҳосилига ва унинг ўзига хос таъмига жиддий хавф туғдирмоқда. Натижада чой тобора тахирлашиб, нархи сезиларли даражада ошиши мумкин.
Испания Ички ишлар вазири Фернандо Гранде-Марласка Сеута анклавига кирган 72 минг нафар муҳожирдан 70 минг нафари аллақачон Марокашга қайтарилганини маълум қилди.
Фернандес Магалён автомобил ўғирлаш, товламачилик ва наркотик савдосида ҳам айбланмоқда. Унга нисбатан АҚШ Миллий хавфсизлик бошқармаси ҳам тергов олиб бормоқда.