Янги Зеландия парламенти уч нафар Маори партияси депутатига тарихдаги энг узоқ муддатли жазо — 7 ва 21 кунлик чиқариб юбориш жазосини тайинлади. Бу қарор уларнинг ҳака — анъанавий рақс билан ифодаланган норозилик намойишига жавоб тариқасида қабул қилинди.
5 июн куни Янги Зеландия парламенти уч нафар Te Pāti Māori (Маори партияси) аъзоси — Хана-Равхити Маипи-Кларк, Дебби Нгарева-Пакер ва Равири Ваитинига нисбатан парламентдан узоқ муддатли четлатиш жазосини эълон қилди. Бу мамлакат парламенти тарихидаги энг катта интизомий чора сифатида қайд этилди.
2024 йил ноябр ойида депутатлар Маори халқининг анъанавий чақириқ ва рақс услубидаги норозилик акциясини ўтказган. Улар Маори халқининг ҳуқуқларини чеклайдиган қонун лойиҳасига қарши чиққан эдилар. Ҳужжат кейинчалик қабул қилинмади.
Парламентдаги хатти-ҳаракатлари учун жазо берилгани ҳақида изоҳ берган расмийлар депутатлар ҳаканинг ўзи учун эмас, балки дебатлар зали бўйлаб юриб, оппозиция томонга яқинлашгани учун жазоланганини айтди. Комиссия раиси Жудит Коллинз уларнинг ҳаракатларини «интизомга зид ва таҳдидли» деб баҳолади.
Маипи-Кларк, эса бу таърифни рад этди ва аввало уларнинг Маори миллатига мансублиги туфайли бундай қаттиқ жазо қўлланганини таъкидлади. У парламентда сўзга чиқиб: «Мен бу ерга овозсизлар учун овоз бўлишга келганман. Асли муаммо шуми?» дея сўроқ қилади.
Мазкур воқеа Янги Зеландияда Маори маданияти ва парламент қоидалари ўртасидаги зиддиятни ёритиб берди. Ҳукмрон партия аъзолари жазони қўллаб-қувватлаган бўлса, барча мухолифат вакиллари унга қарши овоз берди.
Тарихий келишув бўлган Вайтанги шартномасини қайта кўриб чиқишга қаратилган баҳсли қонун лойиҳаси турли норозиликларга сабаб бўлган эди. Минглаб одамлар парламентга юриш уюштирган. Бу жараён Янги Зеландияда ирқий ва конституциявий муҳокамаларни янада чуқурлаштирди.
Ўзбек тадбиркори Жаҳонгир Ортиқхўжаев Туркияда 550 млн долларлик йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширмоқда. Бу лойиҳа икки давлат ўртасидаги иқтисодий ва маданий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилмоқда. Ортиқхўжаевнинг фикрича, Ўзбекистон ва Туркия тадбиркорлари ўртасида ишонч ва дўстлик алоқалари юқори.
Бу ҳақда 2 июль куни "Россия Фанлар академиясининг ягона геофизика хизмати" Федерал тадқиқот марказининг Камчатка бўлими "Телеграм"даги каналида маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси собиқ бош мураббийи Сречко Катанец Жаҳон чемпионати-2026'да мухлислар терма жамоадан ҳеч нарса кутмаслиги кераклигини айтди.
Англиядаги «Манчестер Сити» сафида тўлиқ мослаша олмаган Абдуқодир Ҳусанов «Барселона»га йўл олиши мумкин. Бу ҳақда Carpetas Blaugranas портали инсайдери Хуан Арриен хабар берди. У Гундўған ва Витор Рокенинг ҳам «Барселона»га ўтишини энг биринчи айтиб чиққан.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Давлат нефть корпорацияси Бадаловнинг “тўсатдан ўлими”га бағишланган пресс-релизда унинг раҳбарлигида “қисқа вақт ичида кенг кўламли илм-фанни талаб қилувчи лойиҳалар амалга оширилганини” таъкидлади
Исроил Ғазо сектори аҳолиси, хусусан, болаларни атайин оч қолдирмоқда, яъни очликдан қурол сифатида фойдаланмоқда. Defence for Children International ва Doctors Against Genocide ташкилотлари томонидан эълон қилинган “Бутун авлодларнинг оч қолдирилиши” ҳисоботида шундай хулоса илгари сурилган.
Арманистон суди уни “ҳокимиятни эгаллаб олишга чақиришда” айблаб ДХХ қамоқхонасига жойлаштирди. Шу вақтнинг ўзида унга тегишли бўлган "Арманистон электр тармоқлари" (АЭТ) компаниясини миллийлаштириш бошланди.
Исроил оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, АҚШ расмийлари Ғазо секторида отишмаларни тўхтатиш ва асирларни алмашиш бўйича келишувга эришиш мақсадида Исроилга босим ўтказишга тайёрланмоқда.
Шу билан бирга, NDMA келгуси 12 дан 24 соатгача мамлакатнинг катта қисмларига таъсир қилиши кутилаётган кучли ёмғир ва момақалдироқ ҳақида огоҳлантирди.
Россия томонидан Киевга уюштирилаётган ҳужумлар кучайгани сари, Украина пойтахтидан қочаётган фуқаролар сони ҳам ормоқда, деб ёзади Германиянинг NTV нашри.
Эрон расмийлари ушбу ҳужумларни халқаро ҳуқуқ ва журналистлар хавфсизлигига қарши жиноят сифатида баҳоламоқда. Ҳодисалар халқаро ҳамжамият томонидан кескин қораланиши мумкин.
Шовот тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ходими ҳам ўзганинг ишончига кириб, ички ишлар органларидаги танишлари орқали унга ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб беришини айтиб, эвазига 1400 АҚШ доллари ва 1 млн 300 минг сўм олганлик ҳолати ҳужжатлаштирилди.