Янги туғилган гўдак шифокорларнинг хатоси туфайли вафот этди

Янги туғилган гўдак шифокорларнинг хатоси туфайли вафот этди

Кемерово вилоят касалхонасида шифокорлар томонидан кислород мосламасига уланган гўдак вафот этди. Бу ҳақда Mash Siberia телеграм канали ёзмоқда.

Манбага кўра, аёл соғлом бола туғди, лекин уни болалар бўлимига ўтказганда чақалоқнинг аҳволи ёмонлашди. Шифокорлар янги туғилган чақалоқни нафас олиш аппаратига улашди ва бир неча кундан кейин у вафот етди. Маълум бўлишича, ўлим ўпка-юрак етишмовчилиги натижасида содир бўлган. Бу шифокорлар томонидан қурилманинг нотўғри созланиши туфайли юз берди.

Россиялик аёл судга мурожаат қилди, суд бир миллион рубл товон пули тўлатишга қарор қилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!