ЯНГИ БОҒЧАДА БРИТАНИЯ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

ЯНГИ БОҒЧАДА БРИТАНИЯ ТАЪЛИМ ТИЗИМИ

Самарқанд шаҳри Масжиди Қўнғироқдор маҳалласида Британия таълим тизими асосида болаларга таълим-тарбия берувчи 70 ўринли “Red Bridge Preschools» инновацион нодавлат мактабгача таълим муассасаси очилди.“Доктор- М” клиникаси ҳомийлигида барпо этилган боғчада “Early Years Funding Stage” (болаларни илк босқичларда ривожлантириш) Британия усулида болалар таълим олади.- Британия таълим тизими дунё бўйича учинчи ўринда туради, - дейди муассаса иш юритувчиси Лазиз Раҳматов. – Биз, турмуш ўртоғим билан 16 йил Буюк Британияда педагог сифатида фаолият юритганмиз. Ўтган йил юртимизга келиб, ёшларнинг таълим-тарбия олишига қаратилаётган эътибордан руҳланиб, Британия таълим тизимини миллий анъаналаримизга уйғунлаштирган ҳолда йўлга қўйишга қарор қилдик. Бу ерда боғча тарбияланувчилари уч тилда таълим оладилар. “Early Years Funding Stage” услуби “Илк қадам” дастурига ҳамоҳанг бўлиб, унда барча машғулотлар, асосан, болалар томонидан амалга оширилади. Тарбиячилар уларга йўналиш беради. Турли ижодий ва спорт машғулотлари болаларнинг ақлий салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Муассасада шахмат, спорт гимнастикаси, замонавий рақс, тасвирий санъат, актёрлик маҳорати, хор ижрочилиги тўгараклари мавжуд. Замонавий жиҳозланган хоналарда болалар ҳақиқий Британия тизимини ҳис этади. Тарбияланувчилар  кейтринг усулида овқатлантирилади.

Шунингдек, Самарқанд шаҳар "Алишер Навоий" маҳалласида рус тилига ихтисослашган “Тридевятое царство» номли 50 ўринли нодавлат мактабгача таълим муассасаси болажонларни ўз бағрига олди.

Тадбирларда вилоят мактабга таълим бошқармаси бошлиғи Н.Садинова иштирок этди.

Бугунги кунда Самарқанд шаҳрида 20 та нодавлат мактабгача таълим муассасаси фаолият юритиб, йил якунига қадар улар сонини 30 тага етказиш режалаштирилган.

Manba: zarnews.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!