«Яндекс» ўзининг янги штаб-квартирасининг лойиҳаси билан бўлишди (фото)

«Яндекс» ўзининг янги штаб-квартирасининг лойиҳаси билан бўлишди (фото)

Маълум қилинишича, бинонинг 1 ва 2-қаватлари қаҳвахона, дорихона ва гўзаллик салонларига берилади. Офис ҳудудида дам олиш, овқатланиш ва спорт билан шуғулланиш учун алоҳида ҳудуд бўлади. Штаб-квартира яқинида, академик Зелинский ва академик Зельдович кўчалари ўртасида боғ қад кўтаради.

«Яндекс» ходимлари учун эса ошхона, қаҳвахона, спорт заллари ва бассейн, шунингдек, бинонинг том қисмида майдонча қуриш кўзда тутилган.

«Яндекс» ўзининг янги штаб-квартирасининг лойиҳаси билан бўлишди (фото)

Фото: «Яндекс» матбуот хизмати

«Янги штаб-квартира нафақат ходимлар учун уй ва маҳаллий аҳоли учун қулай маконга, балки тақдимот заллар, ўқув синфлари, компьютер техникалари музейига эга таълим майдончасига айланади», — дейилади компания хабарида.

«Яндекс» штаб-квартирасининг лойиҳаси Лондондаги PLP Architecture бюроси томонидан яратилган бўлиб, бош архитектор — Ли Полисано. Бинонинг ташқи кўринишини титан панеллар билан қоплаш режалаштирилган.

«Яндекс» ўзининг янги штаб-квартирасининг лойиҳаси билан бўлишди (фото)

Фото: «Яндекс» матбуот хизмати

«Яндекс» ўзининг янги штаб-квартирасининг лойиҳаси билан бўлишди (фото)

Фото: «Яндекс» матбуот хизмати

Шунингдек, лойиҳада Россияданинг АПЕКС ва РТДА бюролари ҳам иштирок этмоқда. Ландшафт дизайн билан «Зарядье» боғи ва «Лужники» спорт комплексини яратишда иштирок этган Arteza компанияси шуғулланади.

«Яндекс» ўзининг янги штаб-квартирасининг лойиҳаси билан бўлишди (фото)

Фото: «Яндекс» матбуот хизмати

«Корстон» меҳмонхонаси биносини бузиш 2020 йил охирида бошланади. Ҳозирда «Яндекс»нинг штаб-квартираси пойтахтнинг Лев Толстой кўчасида жойлашган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!