Яна бир корхона жаримага тортилди

Яна бир корхона жаримага тортилди

Тошкент вилоятидаги “Янги-Ангрен” иссиқлик электр станцияси атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқарганлиги учун жаримага тортилди.

Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология, атроф- муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси маълум қилди.

Бошқарма мутахассислари томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатганки, иссиқлик электр станцияларида чанг ва газ тозалаш ускуналари самарадорлиги 80 фоизга тушиб кетган. Шунингдек, Экология бошқармаси ИЭСнинг 11 нафар мансабдор шахсини жавобгарликка тортиш юзасидан ҳам ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!