Самарқандда Ёшлар ишлари агентлигининг Пахтачи ва Каттақўрғон туманлари раҳбарлари дам олиш кунида дам олгани учун вилоятга тушунтириш хати ёзиб бергани ҳақида хабар берилганди.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармасининг маълум қилишича, мазкур ҳолат Давлат меҳнат назорат инспекцияси томонидан назоратга олинган ва агентликнинг бошқарма бошлиғига маъмурий жарима қўлланган.
Ўтказилган ўрганиш давомида Ёшлар ишлари агентлиги бошқарма бошлиғи Ҳ.Тўхтаев 2023 йил 21 май, ҳафтанинг якшанба дам олиш куни иш юзасидан Каттақўрғон ва Пахтачи туманларида бўлиб, агентликнинг Каттақўрғон ва Пахтачи туманлари бўлим бошлиқларидан "Ёшларни маҳаллабай йўл хариталари" бўйича олиб борилаётган ишлар ҳолатини билиш мақсадида излаган ва уларнинг телефон рақамларига боғлана олмаган.
Шундан сўнг 2023 йилнинг 23 май душанба куни бошқарма бошлиғи Ҳусен Тўхтаев бошқарманинг кадрлар бўлим бошлиғи Э.Давировга Ёшлар ишлари агентлиги Каттақўрғон ва Пахтачи тумани раҳбарларидан якшанба куни телефони ўчирилганлиги юзасидан тушунтириш хати олиш тўғрисида топшириқ берган. Шундан сўнг Тўхтаев номига ушбу туман бўлимлари раҳбарларининг тушунтириш хатлари талаб қилиб олинган.
Меҳнат Кодексининг 209-моддасида дам олиш кунларида ва ишламайдиган байрам кунларида ишлаш тақиқланиши, агарда кутилмаган қайси бир ишларнинг шошилинч бажарилишига боғлиқ бўлса, ўша ишни бажариш учун дам олиш кунлари ва ишламайдиган байрам кунлари ишга жалб этиш уларнинг ёзма розилиги билан амалга оширилиши белгилаб қўйилган. Юқоридаги ҳолатда Ёшлар ишлар агентлиги Самарқанд вилояти бошлиғи Тўхтаев Ҳусен Мирзаевичга Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 49-моддаси 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилганлиги сабабли Самарқанд вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат назорат инспекцияси томонидан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.
Истанбулда Украина билан ўтказилган музокарада Россия ўзининг асосий талабларини маълум қилди. Бу ҳақда Россия делегацияси вакили Владимир Мединский маълум қилди, деб хабар беради Clash Report.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.
Япониянинг Киото шаҳридаги ATR “Computational Neuroscience” лабораторияси томонидан инсон онгининг сирли олами — тушларни ёзиб олиш ва уларни қайта тиклаш бўйича илғор технология ишлаб чиқилди.
Марказ Марказий Осиё минтақасида илмий тадқиқотлар, мутахассисларни тайёрлаш, технологиялар ва тажриба алмашиш, шунингдек, «ёшил» ва барқарор ривожланишни тарғиб қилиш учун платформа бўлади.