Хусусий мактаблар давлат намунасидаги аттестатларни беради

Хусусий мактаблар давлат намунасидаги аттестатларни беради

Нодавлат таълим муассасалари битирувчиларига кейинги босқичдаги муассасаларда ўқишни давом эттириш ҳуқуқини берувчи аттестатлар бериш режалаштирилмоқда. ҚҲТБТ порталида муҳокама қилинаётган ҳужжат лойиҳасида шу назарда тутилган, дейилади Norma.uz хабарида.

Айни пайтда хусусий мактаблар битирувчиларига аттестатлар бериш тартиб-таомили қонун ҳужжатлари билан тартибга солинмаган. Бинобарин, ушбу муассасалар лицей, коллеж ёки олий таълим муассасаларига ўқишга киришда тан олинадиган ҳужжатларни бера олмайди.

ХТВ нодавлат таълим муассасалари битирувчилари аттестатлари намуналарини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек уларни бериш ваколатларини Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясига беришни таклиф этмоқда.

Аттестатларнинг бланкалари Давлат инспекцияси буюртманомаларига кўра Марказий банк ҳузуридаги «Давлат белгиси» ДИЧБда ҳимояланган қоғозда босиб чиқарилади.

Берилган аттестат умумий ўрта таълим олганликни тасдиқловчи ҳужжат ҳисобланади ва хусусий мактаб битирувчисига бошқа ўқишга кириш имконини беради.

Хусусий мактаблар битирувчиларининг якуний аттестациядан ўтказилиши ва уларга аттестатлар берилишини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий база кейинроқ ишлаб чиқилади. Бу нодавлат таълим муассасалари тизими ривожланишига имкон беради.

Лойиҳа рад этилиши, ўзгартирилиши ёки унга қўшимча киритилиши мумкин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!