Ўзбекистон халқ таълими вазирлиги Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳри мактаблари мисолида ҳар бир мактабга давлат бюджетидан қанча маблағ ажратилишини маълум қилди. Унга кўра ўтган йили мактабларни таъмирлаш учун 2 млн.дан 11 млн. сўмгача маблағ ажратилган.
"Minbar.uz"нинг ёзишича, бу маблағлар мактабларни тўлиқ ва сифатли таъмирлашга етарли эмас. Шу туфайли мактаб раҳбарияти йиллар давомида пул йиғишга мажбур бўлган”, – дейилади вазирлик ахборот хизмати маълумотида.
Вазирлик маълумотига кўра, умумтаълим муассасалари бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштирилиши керак. Яъни ҳар бир мактаб ҳар йили тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида маблағ олади. Олинадиган маблағ икки қисмга ажратилади:
Мактаб ходимларининг ойлик маоши ва у билан боғлиқ тўловлар учун.
Бошқа харажатлар – коммунал ҳамда алоқа (телефон, интернет) тўловлари, мактабни жорий таъмирлаш учун, қоғоз, канцелярия ва хўжалик моллари, компютерлар, китоблар хариди учун.
Таъмирлаш учун ана шу иккинчи қисмга кирувчи маблағларнинг бир қисми “товар-моддий захиралар” бандидаги маблағлардан олинади.
Олмалиқ шаҳрида жойлашган мактабларни таъмирлаш учун 765 млн. сўм ажратилган, шундан 320 млн. сўми “Обод қишлоқ, обод маҳалла” дастурига сарфланган. Қолган 445 млн. сўмнинг ҳаммаси иложсизликдан фақат битта мактабга ажратилган. Бу томидан томчи томадиган, иситиш тизими умуман ишламайдиган қолган 15 мактаб таъмирлаш учун маблағсиз қолган дегани.
Бу нима учун муҳим: ОАВда умумтаълим муассасалари таъмирига етарли маблағ ажратилиши, шунга қарамай ота-оналардан мактабга ёрдам бериш учун пул йиғилиши ҳақида турли норозиликлар билдирилади. Қоғозда мактаблар тўлиқ таъминланиши айтилган бўлса-да, амалда ажратиладиган пул мактаб биносини ҳар йили соз сақлаб туриш учун етарли эмас. Вазирлик айрим мактабларга умуман маблағ ажратилмаганини ҳам қистириб ўтган. Бу ўша мактабда қувур ёрилган бўлса ёки ойнаси синган бўлса, пул йиғмасдан муаммони ҳал қилиб бўлмайди дегани.
Муаммони ҳал қилиш учун нима қилинмоқда:
Мактабларда “ваучер” тизимини (бола бошига молиялаштириш) жорий этиш режаланмоқда. Яъни мактабларга ўқувчилар сонига қараб бюджетдан маблағ ажратилиши.
Мактабларнинг моддий-техник базасини яхшилаш учун пулли хизматлар (бўш жойларни ижарага бериш, пулли тўгарак) ташкил этиш имконияти яратилиши.
Ҳомийларни жалб этиш. Ҳомийлар турли корхоналар, собиқ битирувчилар, ўқувчиларнинг ота-оналари бўлиши мумкин. Ҳомийлик ихтиёрий тарзда ва қонуний ташкил этилиши.
ХТВ режалаштираётган бу чоралар муаммонинг бир қисмини ҳал қилиши мумкин. Ваучер тизими бюджет маблағларини самарали йўналтириш имконини берса-да, маблағнинг ўзини кўпайтирмайди. Ҳомийлик маблағлари ҳам ихтиёрий асосда бўлгани боис чекка ҳудудларда мактаб таъмирига маблағ топилишига кафолат бермайди. Пулли хизматларнинг йўлга қўйилиши ҳам чекка ҳудудларда, аҳолиси асосан камбағаллар бўлган жойларда иш бериши мушкул. Вазирлик имкони бор ишни қилаяпти, аммо ҳукуматнинг тизимли, аниқ қўллаб-қувватловисиз муаммони ҳал этиш эҳтимоли оз.
"Агар бугун сионистик режим ўз адашуви туфайли аҳмоқлик қилиб тажовуз қилишга журъат этса, шубҳасиз, ўзининг заиф ва кичик ҳудудига қақшатқич ва қатъий жавоб олади".
Украина ТИВ раҳбари ўринбосари Сергей Кислица "Украина делегацияси Туркиядаги музокараларда украин ва инглиз тилларида гаплашиб, руслар билан таржимон орқали мулоқот қилгани"ни айтди.
Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.
Украина Фавқулодда ҳолатлар давлат хизмати маълумотларига кўра, Хмелницкий вилоятида тўрт киши ҳалок бўлгани ва беш киши яралангани ҳақида хабар берилган.
Истанбулда ўтказилган Украина ва Россия делегациялари ўртасидаги музокаралар пайтида тўрт тилда таржима ташкил этилди, бу эса томонларга самарали ахборот алмашиш имкониятини яратди.
Ғазо ҳукуматининг Оммавий ахборот воситалари бошқармаси анклавда озиқ-овқат етишмаслиги туфайли ҳомиладор аёлларда 300 та ҳомила тушиши ҳолатини қайд этди.
Қайд этилишича, ҳозирда Россия қўшинлари Беловод ва Локни шаҳарларига босимни давом эттирмоқда, у ерда шиддатли жанглар кетмоқда. Мақсад - "буфер зона" яратиш.
АҚШ Ҳарбий разведка бошқармасининг (DIA) "2025 йилгача глобал таҳдидларни баҳолаш" йиллик ҳисоботига кўра, Москва Украинага қарши урушда ўз мақсадларига эришишни давом эттирмоқда.
Украина Қуролли кучлари маълумотига кўра, 24 майга ўтар кечаси Россия Украинага 250 та дрон ва 14 та “Искандер-М” баллистик ракетаси билан ҳужум қилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Унга биринчи ёрдам кўрсатилиб, вақтинча сақлаш учун вилоят кинология марказига олиб келинган ҳамда алоҳида парваришга олиниб, тиббий кўрикдан ўтказилган.
Таъкидлаш лозимки, гуруҳ етакчиси ва аъзоларининг 4 нафари муқаддам содир этган жиноятлари учун умрининг маълум бир қисмини панжара ортида ўтказган бўлсаларда, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқаришмаган.