Ховос туманида суғориладиган экин ер майдонини яроқсиз ҳолга келтириш ҳолати аниқланди

Ховос туманида суғориладиган экин ер майдонини яроқсиз ҳолга келтириш ҳолати аниқланди



Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ховос туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Sh.” фермер хўжалиги ва “Z.Z.” МЧЖ мансабдор шахслари ўзаро тил бириктириб, фермер хўжалигига ажратилган 26,4 гектар ер майдонининг 10 гектарини лимонария ташкил этиш учун “Z.Z.” МЧЖга ижарага бериб, ушбу ер майдонида 15 823 м3 қум-шағал аралашмасини ўзбошимчалик билан қазиб олганликлари ҳамда 50 сотих суғориладиган экин ер майдонининг унумдор қатламини яроқсиз ҳолга келтирганликлари оқибатида давлат ва жамият манфаатларига 593,1 млн сўм зарар етказилганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси (ўзбошимчалик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!