Хоразмлик ғаллакорлар Ўзбекистонда биринчи бўлиб ғалла топшириш бўйича шартнома режасини бажардилар

Хоразмлик ғаллакорлар Ўзбекистонда биринчи бўлиб  ғалла топшириш бўйича шартнома режасини бажардилар

Ўтган кузда Хоразм вилоятида ғаллачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари томонидан 33 минг 200 гектар майдонга ғалла экилиб, агротехнология талаблари асосида парваришлангани натижасида буғдойдан мўл ҳосил етиштирилди.

Ҳосилни қисқа муддатда йиғиб олиш учун 150 тадан ортиқ юқори унумли замонавий комбайнлар тайёрланиб, ғаллани ўриш ва қабул масканларига ташиш ишлари уюшқоқлик билан ташкил этилди.

Вилоят ғаллакорлари 84 минг 400 тоннадан ортиқ буғдойни давлат заҳираси ва биржа савдолари учун етказиб бериб, шартнома шартларини ошиғи билан бажардилар.

Вилоят далаларида ҳали ҳосил чўғи баланд бўлиб, ўрим-йиғим ишлари давом этмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!