Олтмиш ёшли Азамат Иброҳимов (исм-фамилиялар ўзгартирилган) муқаддам содир қилган жиноятлари учун бир неча бор суднинг қора курсисига ўтириб, жазоланган бўлсада, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан яна жиноят йўлига қадам қўйди.
Аввалига муқаддам содир қилган жиноий қилмишлари учун жазосини ўтаб келиб, оиласи билан тинч-осуда ҳаёт кечирарди. Бироқ, орадан кўп вақт ўтмай спиртли ичкилик ичишга ружу қўйди. Ичиб шовқин кўтариб ҳамманинг тинчлигини бузишга одатланди, атрофидагилар бу ҳолатдан безор бўлиб, ундан узоқлаша бошлашди. Кундалик жанжаллардан безиган кичик ўғил алоҳида уйга чиқиб кетди, энди отанинг хархашасини кўтариш катта ўғилга қолди. Катта ўғил ҳам отаси ичган кунлари бошқа қариндошлариникида тунарди.
Фожиа юз берган куни, яъни 2021 йил 8 май санасида кичик ўғилга акаси қўнғироқ қилиб, отаси яна ичиб олиб, хурмача қилиқларини бошлаганлигини, маҳалла фуқаролар йиғини раиси билан ҳам тинчлантира олишмаганини айтиб нолиган ва шу сабабли ўзи ҳам келиб, отасини уйга киритиб тинчлантиришда ёрдам сўраган.
Кун ботар пайт дўстининг машинасида уйига келган кичик ўғил ва ака бир амаллаб маст-аласт отасини уйига киргизиб, ётқизишди ва енгил тин олган ака укасига ўзи билан келган дўстининг машинасида кутиб туришини айтади ва отаси ухлаб қолганига ишонч ҳосил қилиши учун уйга қайтади.
Бироқ, ичкилик таъсирида ақли хиралашган ота ўғилларининг бу ҳаракатларини ҳақорат каби қабул қилиб, турли хаёллар таъсирида ошхонага кириб қўлига пичоқ олганлигини ўзи ҳам англамаган бўлса керак.
Ташқарида эса “отам тинчланди” деб ўйлаб эндигина кетмоқчи бўлиб турган катта ўғил, ногаҳон кўксига санчилган пичоқ ҳамда отасининг “сенга шу керакмиди, ўлсанг ўлиб кет” деган ҳайқириғидан карахт ҳолатга тушиб, кўксини чангаллаб қолади. Етказилган жароҳат шу даражада оғир эдики, уни зудлик билан туман Тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилгани ҳам, тезкор муолажалар олиб борилгани ҳам сақлаб қола олмади, ёш ва навқирон йигитнинг ҳаётига нуқта қўйилди.
Албатта, бирорта жиноят жазосиз қолмайди. Жиноят ишлари бўйича Боғот туман суди Азамат Иброҳимовга 10 йилга озодликдан маҳрум этиш жазосини тайинлади.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистондаги цемент бозорида хитой компанияларининг устунлиги кучаймоқда. Нарҳлар пасайган бўлса-да, бу маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қисман таназзулга учратмоқда. Айрим корхоналар фаолиятини тўхтатган ёки катта зарар билан ишламоқда.
Тошкент шаҳридаги мактаблардан бирида ўқитувчилик қилиб келган аёл 2016 йили Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов номидан Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги ҳокими Зоир Мирзаевга сохта хат ёзиб, 700 минг доллар ундиришга уринган. Бу ҳақда “Миллий” телеканалидаги “Ўткир тергов” кўрсатувида маълум қилинди.
Россия президенти Владимир Путин америкалик ҳамкасби Дональд Трамп билан телефон мулоқоти чоғида Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий амалиётини қоралади, деди президентнинг халқаро масалалар бўйича ёрдамчиси Юрий Ушаков.
Эронда Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси (ИИМК) ахборот тарқатиш фаолиятини кескин чеклаб, Исроил манфаатига хизмат қиладиган ҳар қандай хабар ёки ҳамкорлик ўлим жазоси билан жазоланишини эълон қилди. Бу баёнот маҳаллий ва халқаро журналистлар фаолиятини жиддий хавф остига қўяди.
Эрон ва Исроил ўртасидаги ҳарбий тартибсизликлар оқибатида Ўзбекистон авиакомпаниялари айрим парвозларни ўзгартириш ёки бекор қилишга мажбур бўлди. Хавфсизлик нуқтайи назаридан бир қатор давлатлар ҳаво ҳудуди вақтинча ёпилди.
Исроилнинг Эронга ҳаво ҳужуми уюштирганидан кейин минтақадаги хавфсизлик хавотирлари кучайгани учун Туркия бир қатор давлатларга парвозларни вақтинча тўхтатди.
Халқаро атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) маълумотига кўра, Фордо уранни бойитиш корхонаси ва Исфаҳондаги ядровий объект Исроил зарбаларидан талафот кўрмаган.
Исроил “Ам Калави” операцияси доирасида Эрон ҳудудида махфий дрон (БПЛА) базасини яратди. Israel Hayom нашрининг хабар беришича, “Ам Калави” операцияси бир неча йиллар давомида тайёрланган.
Ёсир Абу-Шабоб раҳбарлигидаги гуруҳ ҲАМАСдан мустақил анклавни шакллантирмоқда. Исроил уни қўллаб-қувватламоқда, аҳоли эса хавфсизлик излаб шу ҳудудга кўчмоқда.
"Ўзэнергоинспекция" Андижон вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида олиб борилаётган таъмирлаш ишларида инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилмоқда.
Жумладан, икки нафар ходим иш жараёнида эҳтиётсизлик қилиб, металл нарвонни «Анзур» фидерининг ҳаво электр узатиш тармоғига теккизган. Оқибатда уларни ток урган.
Сешанба куни Австриядаги ўрта мактабга уюштирилган ҳужум оқибатида 10 киши, жумладан ҳужумни уюштирган одамнинг ўзи ҳам ҳалок бўлди, яна 11 киши жароҳат олди.