Хоразмда ҳоким ўринбосари бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди

Хоразмда ҳоким ўринбосари бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди

Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокимининг ўринбосари Умиджон Жумагалдиев бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, бугун, 17 март куни Хоразм вилояти Гурлан тумани ҳокимининг ўринбосари, туман Инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Умиджон Усмонбоевич Жумагалдиев бахтсиз воқеа оқибатида оламдан ўтган.

Умиджон Жумагалдиев 1990 йилда Гурлан тумани Хазорасп қишлоғида туғилган, Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 2021 йилда туман ҳокими ўринбосари этиб тайинланган. Марҳумнинг 3 нафар вояга этмаган фарзандлари бор.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!