Хоразмда 27 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Хоразмда 27 нафар бемор коронавирусдан тузалди

Хоразм вилоятида 27 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор бутунлай соғайди. Улар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари иштирокида реабилитацияга кузатилди.
Соғайганларнинг барчаси жорий йил 22 март куни Россиядан чартер рейс билан келишган ва карантинга олинган. Коронавирус инфекцияси тасдиқлангач, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.
Улардан 22 нафари эркак, 5 нафари аёллардир.
Ҳудудлар кесимида оладиган бўлсак, Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидан 5 нафардан, Жиззах ва Андижон вилоятларидан 3 нафардан, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Сурхондарё  ва Фарғона вилоятларидан 2 нафардан, Тошкент, Наманган вилоятлари ва Тошкент шаҳридан 1 нафардан. Улар орасида энг ёши каттаси 50 ёшда бўлса, энг ёши кичиги 20 ёшда.
Хоразм вилоятидан айни пайтга қадар 94 нафар бемор буткул соғайган бўлса, эндиликда улар 121 нафарга етди.
Ҳозирга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан буткул соғайганлар 1055 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!