Холанд Чемпионлар лигасида 2та рекордни янгилади

Холанд Чемпионлар лигасида 2та рекордни янгилади

«Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Холанд Европа чемпионлар лигаси нимчорак финал босқичидан ўрин олган «РБ Лейпциг» клубига қарши ўйинда (7:0) бешта гол муаллифига айланди.

Ушбу голлар туфайли норвегиялик футболчининг ЕЧЛдаги голлари сони 30тага етди. Холанд ушбу натижага энг тез эришган ва бундай натижани энг ёш қайд этган ўйинчига айланди.

Эрлинг ЕЧЛнинг 25 та учрашувида 30та гол урди. Бу борада аввалги рекорд Рууд ван Нистелройга тегишли эди – 34 ўйин.

Холанд 30та голли маррани 22 ёшу 236 кунликда забт этди. Бу рекорд шу пайтгача "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппега тегишли эди 22 ёшу 352 кун).


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!