Ижтимоий тармоқда "Тошкентда уйқудаги ГАИ" сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан хизмат текшируви ўтказилаётганлиги бўйича маълумот берилган эди.
Ўтказилган хизмат текширувига кўра, Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ ходими А.Жўрақулов хизмат фаолияти давомида интизомий жазоланганлиги, якка тартибда профилактик суҳбатлар ўтказилганлигига қарамасдан ўзига тегишли хулоса чиқармай, хизмат давомида турли номақбул ҳаракатлари, масъулиятсизлиги сабаб Ички ишлар вазирининг айрим меъёрий буйруғи талабларини бузганлиги учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган "Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низом"нинг 144-банди, "к" кичик бандига (ички ишлар органи ходимининг шаънига путур етказувчи хатти-ҳаракатлар содир этганлиги) мувофиқ ички ишлар органларидан бўшатилиши, шунингдек, ушбу ходимнинг бевосита командирлари интизомий жазоланиши бўйича хулоса қилинди.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Эрон томони Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси орқали Дональд Трампга кескин мурожаат қилди. Унга кўра, Эронга қарши ҳар қандай таҳдидлар ҳам уруш ҳаракати сифатида баҳоланиши мумкин.
Наманганлик тажрибали футболчи Абдуғани Камолов январь ойида Косовога йўл олиб, ушбу мамлакатнинг “Феризай” клуби билан ярим йиллик шартнома имзолаган эди.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.