"Форс кўрфазидаги айрим араб давлатлари АҚШ президенти Доналд Трампнинг Эрон билан урушни тугатиш бўйича келишув тузиш ниятидан хавотирда. Улар бундай келишув оқибатида минтақада ҳамон қудратли рақиб билан юзма-юз қолишдан қўрқмоқда ва ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришни талаб қилмоқда", дея хабар беради нашр манбаларига таяниб.
Қайд этилишича, бу орада Туркия Яқин Шарқ мамлакатларини урушни тезроқ тугатиш зарурлигига ишонтиришга уриниб, фаол дипломатик саъй-ҳаракатларни бошлаган. Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари етакчилари эса Трампни Эрон қўшниларига “хавф туғдирмайдиган даражада” заифлашгунча урушни давом эттиришга кўндиришга ҳаракат қилмоқда.
Газета манбаларига кўра, Ар-Риёд Вашингтон томонидан Теҳронга топширилган 15 банддан иборат режадан қониқиш ҳосил қилмаган. Ушбу режа Эрон АҚШ билан келишмовчиликка сабаб бўлаётган барча асосий масалалар бўйича ён босиши эвазига низони ҳал қилиш ва санкцияларни тўлиқ бекор қилишни кўзда тутади.
Саудия Арабистони ва БАА ҳозирги босқичда келишув тузилиши Эронга Форс кўрфазидан энергия ресурслари экспортини узоқ вақт давомида назорат қилиш имконини бериши ва бошқа давлатлар хавфсизлигини хавф остига қўйишидан хавотирда. Ҳозирда Эрон амалда жаҳон бозорига кунига қарийб 20 миллион баррель нефт ва нефт маҳсулотлари чиқариладиган, шунингдек, дунёдаги суюлтирилган табиий газ экспортининг 20 фоизидан ортиғи ўтадиган Ҳўрмуз бўғозини тўсиб қўйган. Теҳрон ушбу муҳим бўғоз устидан назоратни урушдан кейин ҳам сақлаб қолмоқчи.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.