Венгрия Россия нефтининг “Дружба” қувури орқали транзити қайта тикланмагунча Украинага газ етказиб беришни тўхтатади — Венгрия бош вазири.
Виктор Орбаннинг сўзларига кўра, чекловлар босқичма-босқич жорий этилади. Украина расмийлари ҳозирча бу баёнотга изоҳ бермади.
Феврал ойида Будапешт Киевга дизел ёқилғиси етказиб беришни ҳам тўхтатган ва “Дружба” қувури қайта ишга тушгач, уни тиклашга ваъда берган эди. Шунга ўхшаш қарорни қўшни Словакия ҳам эълон қилганди.
“Дружба” қувури орқали Россия нефтининг Венгрия ва Словакияга транзити январ ойида тўхтаганди. Украина раамийларининг таъкидлашича, қувур Россия зарбаси натижасида шикастланган. Аммо Будапешт буни техник муаммо эмас, балки яқинлашаётган парламент сайловлари олдидан “сиёсий босим ўтказишга уриниш” деб ҳисобламоқда.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.