Сунъий интеллект оламида кутилмаган бурилиш! Бир неча ой аввал видео генерация қилиш имконияти билан Голливуд титратган Sora лойиҳаси расман тўхтатилди. Бу қарор нафақат технология ихлосмандларини, балки йирик инвесторларни ҳам шок ҳолатига тушириб қўйди.
1 миллиард долларлик йўқотиш
The Information нашрининг хабарига кўра, дунёга машҳур Disney компанияси ушбу янгиликдан сўнг OpenAI билан режалаштирилган 1 миллиард долларлик ҳамкорликдан чекинмоқда. Аслида, 2025 йилнинг охирида бошландиган лойиҳага кўра, Disney ўз қаҳрамонларини Sora орқали жонлантириши ва технологияни Disney+ хизматига олиб кириши керак эди. Энди эса бу улкан келишув тарихга айланиши мумкин.
«Spud» — Янги махфий лойиҳа сабабчими?
OpenAI нима учун бундай қарорга келди? Маълумотларга кўра, компания ички номи Spud бўлган янги ва янада қудратли СИ (AI) модели устидаги ишларни якунлаган. Sora иловасини ёпиш орқали компания ўзининг асосий ҳисоблаш қувватларини (серверларини) айнан шу янги тизимга йўналтирган.
Сэм Альтман назоратни топширдими?
Компания ичида катта ўзгаришлар юз бермоқда. Бош директор Сэм Альтман хавфсизлик ва ҳимоя жамоаларини бошқаришдан чекинди. Энди у асосий эътиборини маблағ йиғиш, маълумотлар марказларини қуриш ва таъминот занжирларига қаратади. Хавфсизлик тизгини эса Марк Чен ва Грег Брокман қўлига ўтди.
Видео тадқиқотлари тўхтамайди
Sora илова ва API сифатида ёпилаётган бўлса-да, OpenAI видео йўналишидан бутунлай воз кечгани йўқ. Компания энди эътиборни «дунё симуляцияси»га қаратади. Яъни, шунчаки видео яратиш эмас, балки реал дунё физикасини тушунадиган мураккаб тизимлар устида ишлаш давом этади.
19 ёшли Солиҳ Муҳаммадий — Эрон ёшлар терма жамоаси аъзоси ва 2024 йил халқаро мусобақалар совриндори — яна икки йигит билан бирга дорга осиб қатл этилди.
ESPN телеканалининг Британия таҳририяти журналисти Марк Огден Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусановнинг «Манчестер Сити»даги ўсишини юқори баҳолади.
Эрон томони Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси орқали Дональд Трампга кескин мурожаат қилди. Унга кўра, Эронга қарши ҳар қандай таҳдидлар ҳам уруш ҳаракати сифатида баҳоланиши мумкин.
Наманганлик тажрибали футболчи Абдуғани Камолов январь ойида Косовога йўл олиб, ушбу мамлакатнинг “Феризай” клуби билан ярим йиллик шартнома имзолаган эди.
Украина Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, Россия армияси Украинага қарши қарийб 1000 та дрондан иборат улкан ҳаво ҳужумини амалга оширди. Бунинг оқибатда камида 7 киши ҳалок бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматининг Чегара қўшинлари ҳарбий хизматчилари қўшни Афғонистондан мамлакатимизга контрабанда қилинган катта миқдордаги наркотик моддаларни тўхтатиб қолишди.
Reuters агентлигининг Теҳрондаги манбаларига таяниб хабар беришича, Эрон воситачилик уринишлари ва АҚШ билан мумкин бўлган алоқалар фонида музокаралар олиб бориш позициясини мустаҳкамлади.
Навоий вилояти ИИБ ахборот хизмати гуруҳи раҳбари Фаёзжон Қосимовнинг «Xabar.uz»га маълум қилишича, наркокурьерлар бот «хизмати» орқали бир-бирини топишган. Ва бот хизмати улар учун заҳарли тармоқ вазифасини ўтаган.
Эрон ахборот агентлиги Тасним хабарига кўра, Теҳрон АҚШ президенти Доналд Трамп учун бир нечта сюрпризлар тайёрлади, улар яқин кунларда эълон қилинади.
АҚШ ва Исроил Эронга қарши кенг кўламли уруш бошлаганидан йигирма кундан зиёд вақт ўтган бир паллада Қўшма Штатлар ҳарбийлари орасида ташвиш ва хавотир кучаймоқда, деб ёзмоқда HuffPost нашри.