Хитойдаги торнадо 8 кишининг умрига зомин бўлди

Хитойдаги торнадо 8 кишининг умрига зомин бўлди

Хитойнинг Хайнан провинциясида торнадо содир бўлди. Натижада 8 киши ҳалок бўлган, яна икки киши жароҳатлангани учун шифохонага ётқизилган, деб хабар бермоқда «ТАСС».

Қайд этилишича, торнадо Данчжоу шаҳри туманларидан бирида тўсатдан пайдо бўлган. Кучли шамол таъсирида ишчилар бўлган қурилиш майдонидаги иккита вақтинча турар жой биноси вайронага айланган. 

Шиддатли шамол таъсирида кўплаб бинолар вайрон бўлган. Торнадо, шунингдек, ҳудудда электр энергиясида узилишлар юзага келган.

Ҳозирда маҳаллий ҳукумат офат оқибатларини батараф этиш чораларини кўрмоқда.

 

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!