Хитой ҳукумати 2026 йил 1 январдан бошлаб контрацепция дорилари ва воситаларига нисбатан амалда бўлган солиқ имтиёзларини бекор қилди. Натижада, ҳомиладорликка қарши таблеткалар кўпчилик истеъмол товарлари каби 13 фоиз ҚҚС ставкаси билан солиққа тортилади. Reuters’нинг ёзишича, бу имтиёзлар тахминан 30 йил давомида амалда бўлган.
"Шу билан бирга, ҳукумат ота-оналар учун кўрсатиладиган хизматларга қўйилган солиқларни бекор қилмоқда. Бунинг сабаби Хитойда аҳоли сони кетма-кет уч йилдан бери қисқариб бормоқда. Мамлакатда 2024 йилда атиги 9,54 миллион чақалоқ туғилган, бу бир неча йил аввал, “бир оила — бир бола” сиёсати бекор қилинганида қайд этилган 18,8 миллион нафар туғилишнинг ярмига ҳам етмайди", дея ёзмоқда агентлик.
Сўнгги йилларда Хитойда туғилиш даражаси кескин пасайиб, аҳоли қариши тезлашди. Reuters маълумотида аҳоли сони 2024 йилга келиб кетма-кет учинчи йил қисқаргани қайд этилади. Шу вазиятда Пекин турли “туғилишга дўстона” (pronatalist) чораларни ишга соляпти — янги солиқ сиёсати ҳам ўша уринишлардан бири сифатида талқин қилинмоқда. 1993 йилдан бери Хитойда “бир оила — бир бола” сиёсати амал қилгани сабабли контрацептив воситалар барча солиқлардан озод қилинган эди.
Ижтимоий тармоқларда "Кийим-кечак дўкони рекламаси одоб-ахлоқ меъёрларига мос келмайдиган тарзда жойланиб, миллий ва оилавий қадриятларга зид образ ва ибораларда берилгани...” жамоатчилик томонидан кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Саудиялик машҳур спорт журналисти ва телебошловчи Валид Ал Фараж "Ал Наср" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг охирги вақтлардаги хатти-ҳаракатларига кескин муносабат билдирди.
Янцзи дарёсида барпо этилган “Уч дара” (Санся) тўғони бугунги кунда дунёдаги энг кучли ГЭС сифатида тан олинган. Унинг узунлиги 2300 метрдан ортиқ, баландлиги эса 181 метрни ташкил этади.
АҚШ молия вазири, шунингдек, Россияга қарши янги санкцияларнинг жорий этилиши Украина бўйича музокараларнинг қай йўсинда боришига боғлиқлигини қўшимча қилди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида олий даражадаги ўзаро ишонч ва яқин мулоқотга асосланган муносабатлар анча жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Қувонарлиси, 2025 йил икки томонлама ҳамкорлик учун муҳим ва самарали босқич бўлди.
Кубада жиддий ёқилғи танқислиги кузатилмоқда ва таъминот тўлиқ тўхтаса, орол инфратузилмаси учун ҳалокатли оқибатларга олиб келиши мумкин, деб ёзади The Guardian.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркия Республикасига расмий ташрифи доирасида мамлакатимиз Биринчи хоними Зироат Мирзиёева Туркия Биринчи хоними Эмине Эрдоған билан биргаликда “Анқара Палас” музейи билан танишди.