Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ғалла бўйича келишувни самарали амалга ошириш давом этишига умид билдирди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ғалла бўйича келишувни самарали амалга ошириш давом этишига умид билдирди

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ғалла бўйича келишув бундан кейин ҳам самарали ва ҳар томонлама амалга оширилишига умид билдирди.

Бу ҳақда Хитой ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Ван Венбин маълум қилди.

“Хитой келишув мутаносиб, кенг қамровли ва самарали амалга оширилишида давом этишига умид қилмоқда”, — дея унинг сўзларини келтиради “ТАСС”.

Унинг қайд этишича, Хитой жаҳон озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш учун халқаро ҳамкорликни кучайтиришга тайёр.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!