Хитой Россия билан савдо миллий валютада ҳисоб-китобларни ошириш давом этади дея Хитой элчиси Чжан Ханхуэй Россияни ишонтирган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда
Ҳозирги вазиятни шарҳлаб, дипломат АҚШ ва бошқа Ғарб давлатлари томонидан Россияга нисбатан қўлланиладиган санкциялар Россия-Хитой ҳамкорлигида "муайян аралашувлар" ни келтириб чиқарди ва энди икки мамлакат вакиллари икки томонлама савдо ҳисоб-китоблари билан боғлиқ барча қийинчиликларни бартараф этиш учун мувофиқлаштириш ва ҳамкорликни оптималлаштиришга муҳтож.
"Хитой Россия билан савдода миллий валютадаги ҳисоб-китобларни кўпайтиришни давом эттиради. Хитой икки томонлама савдонинг барқарор ривожланишини таъминлаш учун тегишли молиявий инфратузилмани ва молиявий институтларни тўлиқ ишга солишга тайёр", деди Чжан Ханхуэй.
Элчи Пекин ва Москва икки томонлама савдода бир йилдан ортиқ вақтдан бери миллий валютани қўллаганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Хитой ва Россия ўртасидаги икки томонлама савдо ҳисоб-китобларида РМБ улуши 2014 йилда 3,1 фоиздан 2021 йилда 17,9 фоизга кўтарилди. Шу билан бирга, дипломатнинг таъкидлашича, миллий валютанинг тўлов воситаси сифатида роли мустаҳкамланиб, корхоналарнинг валюта хавфини камайтиради ва валюта курси харажатларини тежайди.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.