Хитой жанубида 5 минг кишига мўлжалланган халқаро карантин маркази очилади

Хитой жанубида 5 минг кишига мўлжалланган халқаро карантин маркази очилади

Хитой жанубидаги Гуанчжоу шаҳрида шу ойда 5 минг кишига мўлжалланган халқаро карантин маркази очилиши ҳақида маълум қилинди.
Маҳаллий ОАВнинг хабар беришича, Гуанчжоу шаҳридаги халқаро карантин маркази шу йилнинг сентябрь ойи охирида фойдаланишга топширилади.

– Марказнинг барча бинолари қурилиши якунланди, ҳозирда объект ҳудуди ободонлаштирилмоқда. Комплекснинг майдони 25 гектар бўлиб, у тўрт зонага бўлинган: A, B, C, D. Тиббиёт муассасаси 5 минг хонадан иборат, – дейилади хабарда.

Аввалроқ, Хитой эпидемиологи Чжун Наньшан Гуанчжоуда йирик халқаро карантин марказининг қурилиши чет эллик сайёҳлар ва эпидемиологик хавфи юқори бўлган ҳудудларда яшовчилар учун мўлжалланганлигини айтган эди. Боиси, карантиндаги маҳаллий меҳмонхоналар санитария-эпидемиология меъёрларига жавоб бермайдиган аҳволда экани қайд этилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Хитойга келадиган халқаро авиарейсларнинг 80-90 фоизи Гуанчжоуга қўнади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!