Хитой инвестицияси асосида саноат лойиҳалари режалаштирилмоқда

Хитой инвестицияси асосида саноат лойиҳалари режалаштирилмоқда

Шу кунларда Хитой Халқ Республикасида бўлиб турган Тошкент вилояти ҳокимининг саноат-ишлаб чиқариш бўйича ёрдамчиси Данияр Мадиримов бошчилигидаги делегация йирик бизнес вакиллари, ишбилармонлар билан бир қатор учрашувларни ўтказмоқда.

Дастлаб вилоят вакиллари Сичуан провинциясида ташкил этилган бизнес форумда иштирок этди. Унда ақлли шаҳар ва турли хилдаги кузатув камераларини ишлаб чиқариш, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва ижтимоий объектларда кетринг хизматини кўрсатиш бўйича мулоқотлар олиб борилди. Шунингдек, Тянсзин, Шенжен, Пекин, Гуанджоу провинцияларида ҳам бўлиб, юқори технологияли қурилиш материаллари, уч қатламли иссиқлик сақловчи ва овоз ўтказмайдиган панел плиталар ва кўп қаватли биноларнинг ойнали фасад қисмларини ишлаб чиқариш борасида инвесторлар билан мулоқотлар ўтказилди.

Ташриф давомида Тошкент вилоятида 1ГВт қувватдаги саноат корхоналарига хизмат кўрсатувчи фото электростанцияни қуриш лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Дастлабки келишувларга кўра, 1,2 миллиард доллар хорижий инвестицияларни ўзлаштириш режалаштирилмоқда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!