Байден йил бошидан бери бешинчи марта Цзиньпин билан қўнғироқлашди
28 июль куни АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин ўртасида телефон суҳбат бўлиб ўтди. Суҳбат 2 соат 17 дақиқа давом этди. Икки давлат етакчилари мулоқот чоғида Украина инқирози масаласига ҳам тўхталиб ўтди.
“Икки давлат раҳбарлари Украина инқирози ва бошқа масалалар юзасидан фикр алмашди. Си Цзиньпин бу масалаларда Пекиннинг принципал позициясини яна бир бор таъкидлади”, дейилади Хитой марказий телевиденияси хабарида.
Хитой Тайвандаги вазиятга ташқи кучларнинг аралашувини кескин қоралаган ва Байденга “олов билан ўйнашиш яхшимас”лигини айтган Унинг таъкидлашича, аҳолиси 1,4 миллиард кишидан ошган Хитой халқининг иродаси мамлакатнинг давлат суверенитети ҳамда ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилишда “мустаҳкамдир”.
“Биз айирмачилик ва “Тайвань мустақиллиги”, шунингдек, ташқи кучларнинг аралашувига қатъий қаршимиз. Халқ иродасига қарши бора олмайсиз, олов билан ўйнашган одам ўзини ёқиб юборади”, деган Си Цзиньпин Байденга.
Икки давлат раҳбарларининг суҳбати самимий ва пухта ўтган, томонлар алоқаларни давом эттиришга келишиб олган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
2021 йилдан бери Ҳабиб бир қанча компания ва лойиҳаларни, жумладан, жамғарма, хайрия ташкилоти, сайёҳлик агентлиги ва кийим брендлари билан ишлашни тўхтатган.
"Манчестер Сити"нинг YouTube канали 2024/25 йилги мавсум давомида Ўзбекистондан 26 миллион марта кўрилди — бу барча мамлакатлар орасида тўртинчи энг юқори кўрсаткичдир.
2026 йил 18 февраль куни соат 08:30 лар атрофида Норин туманида жойлашган “Умид чироғи” кундузги парвариш хизмати тарбияланувчиларини марказга олиб кетиш жараёнида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.
Газета Wйборcза хабарига кўра, Полша полиция бошлиғи Марек Борон украиналик собиқ жангарилар мамлакатга келиши билан жиноятчилик кескин ошишини кутмоқда.
Бугунги рақамли дунёда хавфсизлик — энг олий вазифа. Видеода Telegram мессенжери орқали амалга оширилаётган янги турдаги киберфирибгарлик ва ундан ҳимояланиш йўллари ҳақида батафсил маълумот берилган.
Еврокомиссия ва Ғарбий Болқон давлатлари ўртасида ҳайдовчиларнинг ЕИга кириш-чиқиш тизими билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш бўйича тузилган ишчи гуруҳ муҳокамалари давом этмоқда.
Reuters хабарига кўра, Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни Римда ўтказилган матбуот анжуманида мамлакат Ғазо ва бошқа Фаластин ҳудудларида янги полиция кучларини ўқитишга тайёр эканини айтди.
Ҳиндистоннинг Ражастан штатининг Бҳивади шаҳридаги кимёвий заводда содир бўлган ёнғинда камида етти киши тириклайин ёниб кетди. Ҳиндистон оммавий ахборот воситалари бу ҳақда хабар бермоқда.
1926 йили Баку шаҳрида ўтказилган Биринчи Туркологлар Қурултойи тарихи ва тақдири муштарак, бир тилда сўзлашувчи халқларнинг ХХ асрдаги илмий ва маданий ҳаётида алоҳида ўрин тутган муҳим воқеа бўлди. Бу йил мазкур қурултой ўтказилганига тўлиқ бир аср бўлди. Ушбу муҳим илмий йиғилишнинг мазмуни ва аҳамиятини баҳолаш мақсадида махсус давра суҳбати ташкил этилди.
The Washington Post маълумотига кўра, АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) ва Пентагон Норвегияда “Гавана синдроми” билан боғлиқ махфий қурилмани текширган.