Хитой чет элликлар томонидан болаларни асраб олиш тақиқланганини эълон қилди

Хитой чет элликлар томонидан болаларни асраб олиш тақиқланганини эълон қилди

Хитой ҳукумати чет элликлар томонидан болаларни асраб олиш амалиётини тўхтатишга қарор қилди. Пекин бу қарор нима учун қабул қилинганига изоҳ бермади, фақат бу халқаро келишувлар руҳига мос келишини таъкидлади.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг пайшанба куни бўлиб ўтган брифингда Пекин хорижликларнинг мамлакатда фарзанд асраб олишига энди рухсат бермаслигини, фақат қон қариндошлари фарзанд ёки ўгай ўғил асраб олиши мумкинлиги бундан мустасно, деди.

У бу қарорни изоҳламади ва фақат бу халқаро конвенцияларга зид эмаслигини таъкидлади.

Пкин, шунингдек, хитойлик болаларни асраб олишга тайёрлиги учун хорижий ҳукуматлар ва оилаларга миннатдорчилик билдирди.

Сўнгги ўттиз йил ичида камида 150 минг хитойлик бола чет элликлар томонидан асраб олинган. Уларнинг аксарияти АҚШга кетган. Америкалик оилалар Хитойдан 82 674 нафар болани асраб олдилар, бу бошқа мамлакатлардан америкаликлар томонидан асраб олинган энг кўп болалар.

Қўшма Штатлар Хитойнинг қарори Хитойда фарзанд асраб олиш ҳақидаги аризалари кўриб чиқилаётган юзлаб америкалик оилаларга қандай таъсир қилишини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Хитойдаги АҚШ дипломатлари билан телефон орқали суҳбатда Пекин «истисно бандига тўғри келадиганлар бундан мустасно, улар қайси босқичда бўлишидан қатъи назар, ушбу аризаларни кўриб чиқишда давом этмаслигини» айтди.

АҚШ элчихонаси Хитой Фуқаролик ишлари вазирлигидан ёзма тушунтириш сўради, деди АҚШ Давлат департаменти.

«Биз юзлаб оилалар ҳали ҳам фарзанд асраб олиш жараёни тугашини кутаётганини тушунамиз ва уларнинг аҳволига ҳамдардмиз», деди Давлат департаменти.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!