Хитой 16 турдаги АҚШ маҳсулотларига қўйилган божларни бекор қилганини маълум қилди. Бу хабарлар Хитой ва АҚШ вакилларининг музокаралар учун учрашишидан бир неча кун аввал тарқалди.
Тарифлардан озод қилинган товарлар рўйхатига саратонга қарши дори-дармонлар ва ёғлар, ҳайвонлар учун зардоб ва балиқ овқатлари киритилди, деб хабар берди Молия вазирлиги ўз веб-сайтида.
Айрим таҳлилчилар Хитойнинг бу ҳаракатини дўстлик белгиси, деб ҳисоблашади.
“Келгуси савдо келишувларида ноаниқликлар кўп. Фақат 16 та маҳсулотдан иборат рўйхат Хитойнинг позициясини ўзгартирмайди”, деди Хитойлик иқтисодчи Ирис Панг.
Дарҳақиқат, айни пайтда АҚШнинг 5000 дан ортиқ маҳсулотлари Хитойнинг қўшимча божлар олинадиган рўйхатида турибди. Бундан ташқари, АҚШдан катта миқдорда импорт қилинадиган соя ва чўчқа гўшти ҳам қўшимча божлар қуршовида. Хитой бу товарларни Бразилия ва бошқа мамлакатлардан импорт қилмоқда.
Американинг таниқли ишбилармонлари уюшмаси томонидан ўтказилган сўровда савдо уруши АҚШ компаниялари учун фойда ва инвестиция истиқболларини пасайтирганлиги айтилмоқда.
Хитойнинг АҚШ товарларига қўйилган қўшимча божларни бекор қилиши 17 сентябрдан кучга кирган ва 2020 йил 16 сентябргача бир йил давомида амал қилади.
Эрон Миллий хавфсизлик кенгаши котиби Али Лариджани Вашингтон "ўз хатосини тан олмагунча ва унга жавоб бермагунча", Теҳрон "АҚШни тинч қўймаслигини" маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга, шунингдек, мамлакат ичидаги исмини ошкор қилишни истамаган манбалар Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмоннинг вафотини тасдиқлади.
Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги собиқ элчиси Крейг Мюррейнинг айтишича, АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси тўлиқ муваффақиятсизликка учраган.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармер Politico нашрига берган интервьюсида Эрон томонидан тўсиб қўйилган Ҳўрмуз бўғозини очиш осон бўлмаслигини маълум қилди.
Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Трамп яна бир бор Зеленскийдан Украинадаги урушни тугатиш учун келишувга боришни талаб қилди. АҚШ президентининг айтишича, Путин келишувга тайёр, аммо Зеленский рад этмоқда ва бу Трампни ҳайратга солмоқда.