Хитой 2023 йилда энергия импортини кенгайтиради

Хитой 2023 йилда энергия импортини кенгайтиради

ХХР бюджети лойиҳасида 2023 йилда илғор технологиялар ва энергия ресурслари импортини кенгайтириш кўзда тутилган.

Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

“Илғор технологиялар импортини кенгайтириш режалаштирилган”, — дейилади хабарда.

Шунингдек, бюджет лойиҳасига кўра, гап муҳим ускуналар, энергия ресурслари ва бошқа турдаги маҳсулотлар ҳақида бормоқда.

Таъкидланишича, бу ҳақдаги маълумотлар Бутунхитой халқ вакиллари кенгашининг йиллик сессияси очилишида пайдо бўлган.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!