Xiaomi дунёдаги энг тезкор смартфонни ишлаб чиқармоқчи

Xiaomi дунёдаги энг тезкор смартфонни ишлаб чиқармоқчи

Интернетда Xiaomi Мi 10 Pro мобиль қурилмасининг тест натижалари тарқалди. Уларга кўра, қурилма дунёдаги энг тезкор ишловчи смартфон ҳисобланади.

Хитойдаги энг оммавий блогнинг қайд этишича, Xiaomi янги смартфонни яқин орада сотувга чиқаради. Муаллиф смартфон имкониятларини баҳолашда AnTuTu тестларига асосланган, уларга кўра Мi 10 Pro қарийб 600 минг балл тўплаган. Xiaomi Мi 10’нинг одатий версияси ушбу тестда 560 минг атрофидаги балл йиға олган.

Миш-мишларга кўра, Мi 10 Pro’да 120 герц частотага эга янгиланган экран, Qualcomm Snapdragon 865 процессори, LPDDR5 стандартидаги саккиз гигабайт тезкор хотира, 66 Ватт қувватга эга тезда зарядланувчи аккумулятор бўлади.

AnTuTu’нинг январь натижалари бўйича бозордаги энг кўп ишлаб чиқарилаётган смартфон Vivo iQOO Neo 855 бўлиб турибди, қурилма деярли 504 минг балл тўплаган.

Манбалар Xiaomi Mi 10 савдо тармоғининг релизи февраль ўртасида амалга ошишини билдирган. 6 февралда Xiaomi вакиллари девайсларнинг анъанавий тақдимоти коронавирус эпидемияси сабаб ўтказилмаслигини маълум қилган. Хитой компанияси одатий тадбир ўрнига онлайн-тақдимот қилишни режалаштирмоқда. Honor бренди ҳам журналист ва блогерларни янги смартфон тақдимотига таклиф қилиш фикридан қайтган.

 


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!