Херсон вилоятида Россия паспортини олмоқчи бўлганлар турнақатор навбатда туришмоқда

A A A
Херсон вилоятида Россия паспортини олмоқчи бўлганлар турнақатор навбатда туришмоқда

Херсон вилояти ҳукумати Россия фуқаролиги олишни хоҳловчилар сони кун сайин ортиб бораётганини маълум қилди.

Россия паспортини олиш истагида бўлган Херсон вилояти аҳолиси сони кундан кунга ўсиб бормоқда. Бу ҳақда вилоят ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилди.

“Жуда катта ажиотаж. Россия Федерацияси фуқаролигини олмоқчи бўлганлар сони кўпайиб бормоқда”, - деди у РИА Новости билан суҳбатда.

Стремоусовнинг сўзларига кўра, кўра одамлар Россия ҳимоя қила олиши, Россия мамлакатда кишини ижтимоий таъминлай олиши учун Россия фуқаролигини олиш учун ҳужжат топширишга навбатларда туришибди.

Вилоят ҳарбий-фуқаролик маъмурияти раҳбари ўринбосари ҳудудда 10 мингдан зиёд киши Россия паспортини олиш учун ҳужжат топшириб бўлганини таъкидлади.

Стремоусов паспортлар ҳар куни берилаётган, шунга қарамай навбатлардаги одамлар сони ортиб бораётганини қўшимча қилди. Вилоят ҳукумати ҳужжат қабул қилувчи марказларни кўпайтирган.

Эслатиб ўтамиз, махсус ҳарбий операция давомида Россия ҳарбийлари Украина жанубидаги Херсон ва Запорожье вилоятининг Азов қисмини назорат остига олди. Ҳудудларда ҳарбий-фуқаролик бошқаруви тузилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга чиқа бошлади, Қрим билан савдо алоқалари тикланмоқда.

25 май куни Россия президенти Владимир Путин Украинанинг Херсон ва Запорожье вилоятлари аҳолиси Россия фуқаролигини соддалаштирган тартибда олишни кўзда тутувчи фармонни имзолади.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!