Қотилликда гумонланиб, Интерпол қидирувига берилган ўзбекистонлик шахс Салвадордан Россияга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги расмий вакили Ирина Волкка таяниб Новости Mail хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу шахс 2021 йилда Санкт-Петербургда содир этилган жанжалда жабрланувчининг кўкрагига ўткир буюм билан пичоқ урган ва ушбу жиноят бўйича жиноят иши очилган. Айбланувчи чет элга қочганидан сўнг Россия Ички ишлар вазирлиги вакиллари уни халқаро қидирувга топширган.
Интерпол каналлари орқали қидирувдаги шахснинг Салвадорда эканлиги аниқланиб, 2023 йил май ойида у қўлга олинди. Россия Бош прокуратурасининг экстрадиция сўрови хорижий ҳамкорлар томонидан қондирилиб, шахс Сан-Салвадор аэропортида Россия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларига топширилди ва Москвага олиб келинди.
Россия Ички ишлар вазирлиги вакилларининг таъкидлашича, бу икки давлат ўртасидаги ваколатли идоралар ҳамкорлигидаги илк экстрадиция ҳолати бўлди.
Унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28,211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
"New York Times" нашрида чоп этилган навбатдаги мақолада Ўзбекистон терма жамоасининг футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионатига муддатидан олдин йўл олганига эътибор қаратилди.
Шунингдек, у Россия билан стратегик келишув зарурлигини ва Россияга қарши санкциялар Евроиттифоққа салбий таъсир кўрсатаётганини ҳамда уни заифлаштираётганини таъкидлади.
Блоггер 30 апрель куни АҚШга кирган ва унинг визаси муддатидан ошиб кетган. 25 ёшли Италия фуқароси 6 июнь куни қўлга олинган, бироқ ўша куниёқ қўйиб юборилган: у ўз ихтиёри билан мамлакатни тарк этишга рухсат олган. Лейм ижтимоий тармоқларда воқеага изоҳ бермади.
Ғазонинг Tal ал-Султон ҳудудида гуманитар ёрдамга келган фаластинликларга қарата ўқ узилди. Бу сафар Исроил ҳарбийлари эмас, балки номаълум қуролланган маҳаллий шахслар ҳам отишмада қатнашгани гувоҳлар томонидан тасдиқланди.
Украинада катта газ захиралари борлиги анча вақтдан бери маълум. Британиянинг The Telegraph нашри мамлакатнинг сланец гази ишлаб чиқариш орқали Европа бозорида янги инқилобга олиб келиши мумкинлигини таъкидлади. Бироқ бу режалар амалда фақат уруш тугагандан кейингина амалга ошиши мумкин.
БМТнинг янги ҳисоботига кўра, глобал миқёсда туғилиш даражалари кескин пасаймоқда. Бунга асосий сабаблар сифатида ота-она бўлиш харажатларининг ортиши ва муносиб турмуш ўртоқ топишдаги муаммолар кўрсатилмоқда.
АҚШ президенти Доналд Трамп буйруғига биноан, Калифорниядаги ҳарбий базага қарашли 700 нафар денгиз пиёда аскарлари Лос Анжелесдаги намойишларга қарши ҳаракатларда миллий гвардия сафига қўшилди. Бу қарор губернатор ва шаҳар ҳокимияти розилигисиз қабул қилинди.
Аввалроқ Туркия ҳудудида ноқонуний фаолият юритаётган яширин диний таълим муассасаларида вояга етмаган Ўзбекистон фуқароларига нисбатан жинсий зўравонлик ҳолатлари аниқланган ва бир қатор шахслар жавобгарликка тортилган.