Ота-оналар фарзандларини етук инсон бўлишини истаб, мактаб муассасаларига ўқитиш учун юборишади. Ваҳоланки, ушбу муассасалар фаолиятини мувофиқлаштириш вазифаси юклатилган халқ таълими бўлими ходимлари томонидан жиноятга қўл урилиши мактабда таълим олаётган ўқувчиларнинг тарбиясига салбий таъсир ўтказмасдан қолмайди.
Хаққулов Жонибек Одилович(исм-шариф шартли) 2017 йил 7 ноябрдан 2019 йил май ойига қадар Хатирчи туман Халқ таълими бўлимининг таълим сифатини мониторинг қилиш бўлимида инспектор-методист вазифасида ишлаб келиб, аттестациядан ўтувчи педагог кадрлар рўйхатига ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар бериш каби вазифаларни бажариш чоғида ғаразгўйлик ва паст мақсадларни кўзлаб, гўёки сохта ҳужжатлар билан туманнинг таълим кўрсаткичларини яхшилаш мақсадида аттестациядан ўта олмаган, шунингдек, тоифа сертификатининг амал қилиш муддати тугаганлиги сабабли тоифага эга бўлмаган ўқитувчилар номига сохталаштирилган ҳолда расмийлаштириш ҳаракатларини муассасадаги компьютер воситаси ва рангли принтери ёрдамида сертификат серия-рақами, унга қайд қилинадиган ўқитувчининг фан тури ва шахсига оид маълумотларини ўзгартириш йўли билан амалга ошириб, сохта сертификатларни тумандаги мактаб директорлари орқали иш ҳақини ҳисоблаш “УЗАСБО” электрон дастурига ҳамда мактаблардаги тарификация ҳужжатларига киритиб, сохта буйруқ чиқариш йўли билан тўловга тақдим этиши натижасида, жами 83 та умумтаълим мактабларининг 379 нафар аттестациядан ўтмаган ўқитувчиларига асоссиз равишда ортиқча тўловларга йўл қўйилиб, жами 132 млн. 263 минг 250 сўмлик жуда кўп миқдордаги бюджет маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилиб, қонун билан қўриқланадиган давлат ва жамият манфаатларига жиддий зарар етказган.
Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Нурота туман суди раиси З.Ибрагимов томонидан кўриб чиқилиб, Хаққулов Жонибек Одиловичга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиб, ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
Ж.Ҳаққулов томонидан жиноят йиллар давомида содир этилганлиги бу борада юқори турувчи органлар томонидан ўз вақтида назорат қилинмаганлиги, жиноят содир этилишига бамайлихотир қараб турилганлигидан далолат беради.
Ҳар бир соҳада ҳаққонийлик, чин кўнгилдан ишлаш, адолатлилик ҳукм сурмас экан, ушбу турдаги жиноятлар содир бўлаверади. Шу сабабли, ҳар бир ходим фаолиятини тизимли ва изчил назорат қилиш келажакда адолатли ва самарали ишлаш механизми яратилишида асос бўлим хизмат қилади.
Дунёда 100дан ортиқ давлат борки, уларнинг ҳар бирига хос тарих, маданият ва миллийлик бор ва булар инсонни ўзига жалб қилади. Дунёда гўзал бир халқ борки, унинг маданияти бугун бутун дунё эътиборини тортмоқда. Сиз Қорақалпоғистон ҳақида билармидингиз?!
Агар сиз охирги 6 ойда банкдан ҳеч қандай кредит олмаган бўлсангиз ёки илк марта кредитга мурожаат қилаётган бўлсангиз, банк қарз юкини ҳисобламаслиги мумкин.
Сайёра тезроқ айланмоқда, 10 июль йилнинг энг қисқа куни бўлди, у стандарт 24 соатдан 1,36 миллисонияга камроқ давом этди. Бу ҳақда DW халқаро Ер айланиш хизмати ва АҚШ ҳарбий-денгиз обсерваториясига таяниб хабар бермоқда.
“UzAuto Motors” 2025 йил 21 июлдан бошлаб мижозларга Chevrolet Onix, Tracker ва Damas моделдаги автомобилларни янги шартларда харид қилиш имконини тақдим этмоқда.
Fit Service халқаро автосервислар тармоғи таҳлилчилари шахсий автомобилга техник хизмат кўрсатиш ва таксида мунтазам юриш харажатларини солиштириш бўйича тадқиқот ўтказди.
Грециядаги қаттиқ иссиқлик фонида яна бир йирик ўрмон ёнғини келиб чиқди — бу сафар Коринф шаҳри яқинида, жанубий муниципалитетдаги тоғли ҳудудда. Ҳокимият маълумотларига кўра, ёнғин тез суратда тарқалган ва маҳаллий аҳоли ўз уйларини шошилинч тарк этишга мажбур бўлган.
Ғазо секторидаги очлик хавфи борасида “Save the Children”, “Chegarasiz шифокорлар” каби йирик ташкилотлар ҳам иштирок этган 100 дан ортиқ инсонпарварлик гуруҳи қўшма баёнот билан чиқди.
Украина пойтахти Киев ва мамлакатнинг бир қатор шаҳарларида "Миллий коррупцияга қарши кураш бюроси" (НАБУ) ҳамда "Махсуслаштирилган коррупцияга қарши прокуратура" (САП) ваколатларини чекловчи қонунга қарши оммавий норозилик намойишлари бўлиб ўтди.
Истанбул Россия ва Украина ўртасида 2022 йил 24 февралда бошланган урушни тугатиш мақсадидаги тўғридан-тўғри музокаралар майдони бўлиб қолмоқда. Томонлар учинчи раундни ўтказишга ўзаро розилик берган.
Жаҳон маркетплейсларида мазкур ўйинчоқ 22 доллардан 900 долларгача сотилмоқда. Миллий маркетплейсда эса мазкур ўйинчоқларни 45 минг сўмдан топиш мумкин.
Хабарга асосан, ёнғинни ўчириш учун 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 10:57 да воқеа жойига бориб, 11:17 да ўраб олинган ва ёнғин соат 11:50 да тўлиқ ўчирилган.
Россия чегарачилари сўннги пайтларда Ўзбекистон ва Тожикистон фуқароларини радикал диний каналларга обуна бўлгани учун мамлакатга киритишдан бош тортмоқда. Бу ҳолат ТАСС агентлиги ўрганган 20 дан зиёд суд материалларида қайд этилган.
Эронда кузатилаётган ғайритабиий иссиқ об-ҳаво туфайли сув омборларидаги сув сатҳи сўнгги бир асрдаги энг паст даражага тушди. Бу эса мамлакат бўйлаб сув ва электр таъминотида жиддий узилишларга сабаб бўлмоқда.
Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Истанбулда бўлиб ўтаётган IDEF-2025 мудофаа кўргазмасида нутқ сўзлар экан, Ғазода рўй бераётган воқеаларга нисбатан жаҳон ҳамжамиятининг сукутини қаттиқ танқид қилди.
АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп Барак Обамани 2016 йилги президентлик сайловларида Россия уни қўллаб-қувватлагани ҳақида жамоатчилик фикрини атайлаб шакллантирганликда айблади.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, муҳосарадаги Ғазо секторида сўнгги 24 соат давомида очлик ва кам овқатланиш оқибатида 18 киши ҳалок бўлди.
Украина президенти Владимир Зеленскийнинг маълум қилишича, ўтган тун давомида Украина шаҳарлари ва аҳоли пунктларига 420 дан ортиқ дрон ва 20 тадан ортиқ ракета билан ҳужум қилинган. Ҳужумлар натижасида 2 киши ҳалок бўлган, 15 киши яраланган.
Суриянинг Эс-Сувейда вилоятида друзлар қўмондони Ҳикмат ал-Ҳижрига қарашли кучлар томонидан наслдан-насл яшаб келган уйларидан мажбуран чиқарилган бедуин араб оилаларининг бир қисми эвакуация қилинди.
Исроил армиясининг амалдаги ва собиқ ҳарбийлари The Wall Street Journal нашрига маълум қилишича, Исроил аскарлари Ғазо секторида гуманитар ёрдам тарқатиш пункти яқинида оқ байроқ кўтариб турган палестинлик фуқароларга нисбатан ўқ узганини тан олди.
16 июл куни Исроил ҳарбий самолётлари Сурия пойтахти Дамашқдаги муҳим объектларга — Мудофаа вазирлиги, Ҳарбий штаб ва Президент саройи атрофига зарба берди. Бу ҳужум оддий ҳаво зарбаси эмас эди — бу аниқ сиёсий стратегиянинг давомидир.
Болгарияда дипломатнинг машинасига ортилган 200 килограммдан зиёд гиёвандлик моддаси мусодара қилинди. Таъкидланишича, мамлакат тарихида бунчалик йирик наркотик партияси биринчи марта фош қилинди.