WSJ: Украина 2025 йилгача уруш фронтида ҳужум амалга ошира олмайди

WSJ: Украина 2025 йилгача уруш фронтида ҳужум амалга ошира олмайди

The Wall Street Journal нашрининг ёзишича, Украина 2025 йилгача бошқа йирик ҳужум уюштира олмаслиги мумкин.

Украина 2023 йил ёзида амалга оширган қарши ҳужумларида катта ҳудудларни озод қила олмаганидан кейин стратегик мудофаага ўтмоқда, деб ёзилади мақолада.

Бундан ташқари, айни пайтда АҚШ ва Европанинг иқтисодий ва ҳарбий ёрдами сўроқ остида қолган, Украинанинг ўзида сиёсий келишмовчиликлар юзага келган.

“Украинанинг ўз ҳудудининг аксар қисмини қайтариб олиш имконияти айни вақтда сўроқ остида қолмоқда, Путиннинг мамлакат иқтисодиётини урушга йўналтириш тактикаси эса унинг урушдаги ва эҳтимол дипломатик соҳадаги мавқеини мустаҳкамлади”, — дейилади мақолада.

Шунингдек, нашрда айтилишича, Украина урушдан қаттиқ чарчаган ва унинг тикланиши учун вақт керак.

Ушбу мақола Украинанинг Лиман шаҳрида ёзилган. Унинг ҳисоботида фронтнинг маълум қисмида ҳам Украина, ҳам Россия қўшинлари узоқ муддатли мудофаага тайёргарлик кўраётгани ёзилади. “Ягона ҳақиқат шуки, бу уруш ҳали узоқ вақт давом этади”, дея хулоса қилинади унда.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!