"WhatsApp"нинг янги шартларини қабул қилмаган фойдаланувчиларда мессенжер хизмати ўчирилади

"WhatsApp"нинг янги шартларини қабул қилмаган фойдаланувчиларда мессенжер хизмати ўчирилади

15 майга қадар WhatsApp'нинг янгиланган шартларини қабул қилмаган фойдаланувчилар мессенжердан фойдалана олмайди. Бу ҳақда BBC нашри хабар бермоқда.

Уларнинг ҳисоб қайдномаси «нофаол» лар рўйхатига киритилади. Фаол бўлмаган ҳисоблар 120 кундан кейин ўчирилиши мумкин.

WhatsApp янгиланишини январь ойида эълон қилганди.

Кўпгина фойдаланувчилар орасида бу компаниянинг асосий ҳамкори Facebook билан баҳам кўрган маълумотларнинг ҳажмини ўзгартиришни режалаштираётганини англатади деган фикр пайдо бўлди.

Кейинчалик бу янгиланиш аслида тўловларни амалга оширишга қаратилган эканлиги аниқланди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!