Яқинда WhatsApp мессенжеридаги шартларни янгилаш миллионлаб фойдаланувчиларни бошқа хизматларга ўтишга мажбур қилди, деб ёзади The Guardian.
Британия парламентининг Ички ишлар қўмитаси маълумотларига кўра, январь ойининг дастлабки уч ҳафтасида бутун дунё бўйлаб Signal ижтимоий тармоғига 7,5 миллион, Telegramга 25 миллион фойдаланувчи қўшилди. Иккала ҳолатда ҳам WhatsApp фойдаланувчиларидан айрилди.
WhatsApp хизматидаги янгиланишлар тизимга фойдаланувчи хабарларини ўқиш ва мессенжерни ўз ичига олган Facebookка маълумот узатиш ҳуқуқини беради. Бу ерда гап геолокация, Facebookга тегишли дастурларни ўрнатиш ва олиб ташлаш ҳақида кетмоқда. Aммо WhatsApp 8 февралга режалаштирилган янги шартларни жорий этишни кечиктиришга мажбур бўлди.
"Биз шуни аниқ айтмоқчимизки, функцияни янгилаш сизнинг маълумотларингиз махфийлигига ҳеч қандай таъсир кўрсатмайди", дейилади компания баёнотида.
"Ливерпуль" форварди Муҳаммад Салоҳ АПЛнинг 16-туридан ўрин олган "Брайтон"га қарши ўйинда бир клуб сафида энг кўп голларда иштирок этиш бўйича Англия Премьер-лигаси рекордини ўрнатди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро бугунги Ўзбекистон U-17 - Италия U-17 ўйини олдидан ўз Instagram саҳифасига пост жойлади.
Австралия бош вазири Энтони Албанезе Сиднейдаги Бонди-бич соҳилида содир этилган, 15 нафар инсон ҳалок бўлган ҳужумдан сўнг мамлакатда қурол тўғрисидаги қонунларни кучайтириш таклифи билан чиқди.
Лос-Анжелесда голливудлик актёр ва режиссёр Роб Райнерга тегишли уйда бир эркак ва бир аёл ўлик ҳолда топилди, деб хабар бермоқда маҳаллий оммавий ахборот воситалари.
Суданнинг бир нечта шаҳарларида минглаб одамлар армияни қўллаб кўчаларга чиқди. Бу намойишлар, давлат органлари чақирувига биноан, мамлакатдаги ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди.
Таиланд ҳукумати Камбоджа билан чегарадаги ҳудудларда комендантлик соатини жорий этди. Бу қарор чегарадаги тўқнашувлар кенгайиб, баҳсли ҳудудларнинг соҳилбўйи районларига ҳам тарқалаётгани билан изоҳланди, деб хабар бермоқда Reuters.
Defense One нашри АҚШ миллий хавфсизлик стратегиясининг ҳали эълон қилинмаган версиясига таяниб хабар беришича, Вашингтон Австрия, Венгрия, Италия ва Польша каби давлатлар билан “фаолроқ ҳамкорлик қилиш” орқали уларни Европа Иттифоқидан ажратишга интилаётгани қайд этилган.