WhatsApp’да узоқ кутилган ва фойдали функция пайдо бўлди

WhatsApp’да узоқ кутилган ва фойдали функция пайдо бўлди

WhatsApp’нинг янги бета-версиясида видеони “сурат ичида сурат” режимида кўриш функцияси ишга тушди. Бу ҳақда WABetaInfo портали хабар бермоқда.

Порталнинг ёзишича, энди видеороликни WhatsApp ойнасининг исталган бурчагига суриб қўйиб бир вақтнинг ўзида ёзишмани давом эттириш ва видеони томоша қилиш мумкин.

Ҳозирда ушбу режим YouTube, Facebook, Instagram ва Streamable’даги видеолар учун ишлайди. Twitter’да жойлаштирилган роликни экран бўйлаб суришнинг имкони йўқ.

Аввалроқ ушбу режим iOS операцион тизимидаги смартфонлар учун ишга туширилганди. Эндиликда бу имкониятдан Android смартфонлар эгалари ҳам фойдаланишлари мумкин бўлди. 

Manba: kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!