«WhatsApp»да жуда фойдали дастур пайдо бўлади
Американинг «Facebook» компанияси ўзига тегишли «WhatsApp» мессенжери ичида олди-сотди, тўлов, пул қабул қилиш ёки узатиш имконини берувчи янги дастур жойлаштиради. Дастур шу қадар оддий ва жўнки, фойдаланувчилар учун қулай имкониятлар туғилади.
— Бу дастур орқали пул олди-бердиси, — дейди компания раҳбари Марк Цукерберг. — Худди сурат, СМС олди-бердиси каби оддий кечади. Ҳозирча бу дастур Бразилияда ишга туширилди. Кўп ўтмай, дастурни дунёга тарқатамиз. Ишонамизки, барча мижозларимиз мамнун бўлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).