WBC рейтинги: Шаҳрам кўтарилди, Дўсматов ва Мелиқўзиев пастлади

A A A
WBC рейтинги: Шаҳрам кўтарилди, Дўсматов ва Мелиқўзиев пастлади

Бутунжаҳон бокс иттифоқи (WBC) апрель ойи учун янгиланган рейтингни эълон қилди.

Унга кўра, Баҳодир Жалолов март ойидаги ўрнини сақлаб қолди - 12-поғона! Шаҳрам Ғиёсов ва Олимжон Назаров ўтган ойдаги рейтинг ўринларига нисбатан бир поғонага кўтарилиб олишган. Бектемир Мелиқўзиев ва Ҳасанбой Дўсматов аксинча, бир ўринга пастлашган.

Рейтингдан 8 нафар боксчимиз ўрин олган:

Супероғир вазн: Баҳодир Жалолов ўтгaн ойдаги каби 12-ўринда қолган;

Суперўрта вазн тоифаси (76,2 кг): Бектемир Мелиқўзиев бир поғона пастлади ва 14-ўринга жойлашди;

Яримўрта вазн (66,6 кг): Шаҳрам Ғиёсов ўтган ойдан бир поғона юқорилаб, 11-ўринни эгаллаган бўлса; Жаҳонгир Расулов бир поғонага пастлади - 33-ўрин;

Биринчи ярименгил вазн (55,3 кг): Муроджон Аҳмадалиев 4-ўринда қолди; Миразизбек Мирзахалилов бир поғонага пастлаб, 27-ўринни банд этди;

Енгил вазн (50,82 кг): Олимжон Назаров 1 поғона юқорилаб, 31-ўринга жойлашди;

Биринчи ўта енгил вазн (47,6 кг): Ҳасанбой Дўсматов бир поғонага пастлади - 6-ўрин.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!