Владимир Норов Ташқи ишлар вазирига ўринбосар этиб тайинланди

Владимир Норов Ташқи ишлар вазирига ўринбосар этиб тайинланди

2021 йил 31 декабрь куни ТИВ ҳайъати йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021-йил 30 декабрдаги ПҚ-74-сон қарорига мувофиқ Ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланган Владимир Норов танишитирилди.

В.Норов Ташқи ишлар вазирлиги тизимида катта тажрибага эга.

2019-2021 йилларда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби лавозимида ишлаган.

Фавқулодда ва Мухтор Элчи дипломатик даражасига эга.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзаков ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администратсияси раҳбари ўринбосари Алишербек Пайгамов иштирок этди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!