Владимир Норов Жеенбек Кулубаев билан телефонда мулоқот қилди

Владимир Норов Жеенбек Кулубаев билан телефонда мулоқот қилди

2022-йил 6-май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов Қирғизистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Жеенбек Кулубаев билан телефон орқали мулоқот қилди.

В.Норов суҳбат аввалида Ж.Кулубаевни лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унинг касбий фаолиятида муваффақиятлар тилади.

Томонлар турли соҳаларда Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларининг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар. Икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли кейинги йилларда Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилгани, янги мазмун билан бойигани таъкидланди.

Олий даражадаги учрашувлар чоғида эришилган келишувларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш, сиёсий-дипломатик, савдо-иқтисодий, транспорт, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги алоқаларни янада жадаллаштириш бўйича чораларни амалга ошириш лозимлиги таъкидланди.

Бўлажак тадбирлар жадвали, кун тартиби ва ташкилий жиҳатлари кўриб чиқилди.

Илиқ ва дўстона руҳда ўтган суҳбат якунида мунтазам алоқаларни давом эттириш бўйича келишувга эришилди.


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!