Вице-канцлер: Германиянинг бир қатор муниципалитетлари энди мигрантларни қабул қилиш имкониятига эга эмас

Германия вице-канцлери – Иқтисодий ишлар ва иқлимни муҳофаза қилиш вазири Роберт Хабек Германиянинг бир қатор муниципалитетлари энди мигрантларни қабул қилиш имкониятига эга эмаслигини тан олди.
Бу ҳақда у RedaktionsNetzwerk Deutschland газетасига берган интервьюсида айтди.
Сиёсатчининг сўзларига кўра, федерал давлат органларининг кўплаб вакиллари унга янги муҳожирларни уй-жой билан таъминлаш имконияти йўқлигини эслатган.
"Улар менга: Агар шунчалик кўп одамлар тез келишда давом этса, бизда спорт залларидан бошқа уй-жой қолмайди", деди Хабек.
У барча демократик партияларни бу муаммони ҳал қилиш учун бирлашишга чақирди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).