“Вино-водка” эмас, газета дўкони кўпайса...

A A A
“Вино-водка” эмас, газета дўкони кўпайса...

Бугун обуна ҳақида гап очилса, унинг этагига “мажбурий” деган қўшимча ҳам осилмоқда. Бундан на кулишни, на куйишни биласан, киши. 

Овқат ейиш, дам олиш, сайру саёҳат уюштириш, имкони бўлмаса-да, ҳашаматли тўй қилиш “мажбурий” эмас, аммо нафс ўлсин, уларсиз яшашни тасаввур этолмайдиганлар бор. Аммо таълим-тарбия ҳақида оғизни тўлдириб гапирамиз-у, фарзандимиз обуна учун пул сўраса, жеркиймиз. Чойхоналарда ҳаммани ўзига қаратиб ўтирадиганлар уйига йилда бир марта бўлсин китоб олиб келмайди. Уззу-кун ҳамсоянинг ғийбатини қилишдан чарчамайдиганларнинг эса боласига эртак ўқиб беришга “вақти йўқ”. Бундайлардан: “Болангиз газета-журнал ўқийдими”, деб сўрасангиз, ўқиб гўр бўлармиди, деган жавобни оласиз. Гўрми ёки зўрми бўлишини билмадиму аммо ҳаммамиз ҳам гўрга боришимиз аниқ. Аммо жисмоний ўлимдан кўра маънавий ўлиш ёмон. Негаки, мутолаадан узоқлашиш муқаррар ҳалокат. Шуми, бизнинг маънавиятимиз?

...Болаликда уйимизга почтачи қўшнимиз етказиб берадиган газета журналларни бемалол номма-ном эслайман. “Шарқ юлдузи”, “Гулистон”, “Фан ва турмуш”, “Ёшлик”, “Ёш куч”, “Муштум”, “Гулхан”, “Ғунча” каби журналлар, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Қишлоқ ҳақиқати”, “Совет Ўзбекистони”, “Сирли олам”, “Ёш ленинчи”, “Ленин йўли” (вилоят), “Октябрь алангаси” (туман) газеталарни олиб келишганида, ота-онамдан тортиб ака-укаларга тортишиб-талашиб ўқирдик, кейин дала юмушларида уларда кўтарилган мавзулар, асарлар юзасидан фикрлашардик, баҳслашардик. Шу тариқа ҳаммамиз китобга кўнгил қўйганмиз. Гарчи яқинларим менга ўхшаб матбуот соҳасига “берилиб” кетмаган бўлишса-да, ҳозир ҳам газетани, китобни канда қилмай ўқишади. Ота-онамиз эса колхоздаги йиллик даромадимиздан обуна учун ушлаб қолинадиган пулдан заррача оғринмасди, аксинча бундан ғурурланарди. Фақат биз эмас, бутун қишлоқ, қўни-қўшниларимиз марказий нашрларга ёзилишни канда қилмаган. Ҳолбуки, одамларнинг у пайтлардаги турмуши билан бугунгисининг фарқи жуда катта. Бугунгиларга нон навбати, ёғ навбати ҳақида гапирсангиз кулади. Аммо газета-журнал ўқиш, унга обуна бўлиш ҳақида гапирсангиз, пешонаси тиришади.

2.jpg

Газета ўқимаган китоб ўқийдими?

2017 йил. 3 август. Давлатимиз раҳбари ижодкор-зиёлиларнинг бир гуруҳи билан учрашганда, мазкур йўналишдаги муаммоларни тилга олиб, дилдаги гапларни айтди. Ўша учрашувдан кўп ўтмай, кино, санъат, театр, оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш бўйича ҳужжатлар қабул қилинди. “Матбуот ва ахборот соҳасида бошқарувни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Фармон, “Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ҳамда “Ўзбекистон ижодкорларини қўллаб-қувватлаш “Илҳом” жамоат фондини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорлар шулар жумласидандир. Бу ҳужжатларнинг ҳар бирида соҳамиз ривожи учун ўта муҳим вазифалар белгиланган. Бироқ вазифалар ижроси ўз ҳолига ташлаб қўйилгандек туюлади.

Президентимиз томонидан 2017 йил 13 сентябрда имзоланган “Китоб маҳсулотларини нашр этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғиб қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури тўғрисида”ги қарор зиёлиларни беҳад қувонтиргани бежиз эмас. Ахир, унда инсон онгини шакллантирувчи энг муҳим омил — мутолаага даъват бор.Мазкур ҳужжатда “...китоб маҳсулотлари бўйича давлат буюртмасининг асосий йўналишларини шакллантириш, адабий-бадиий, ўқув-услубий, илмий-назарий, илмий-оммабоп ва кўргазмали адабиётларни чоп этиш ва тарқатиш тизимини такомиллаштириш, ихтисослаштирилган китоб дўконлари фаолиятини ривожлантириш” дея кўрсатилган вазифалар босма нашрларга нисбатан ҳам амалиётда қўлланса, кўплаб муаммолар ўз ечимини топади. Зеро, китоб ўқиш газета ўқишдан бошланади.Бинобарин, бугун китоб маҳсулотларини нашр қилиш ва тарқатиш тизими самарадорлигини ошириш, китобхонлик маданиятини юксалтириш каби долзарб вазифаларни бажариш мақсадида мамлакатимизда 118 нашриёт, 1 минг 760 матбаа корхонаси, минглаб ижодий ва техник ходимлар фаолият олиб бормоқда. Уларнинг саъй-ҳаракати билан ҳар йили 7 тилда 60 миллион нусхадан ортиқ китоб чоп этилаётир.

60 миллионнинг ўн фоизини матбуот нашрлари ташкил этганда эди, биз ҳозир бу мавзуда мақола ёзиб ўтирмаган бўлардик.

3.jpg

Янги университет очилди. Талабалар нимадан хавотирда?

“Журналистика касб эмас, характер”. Ўзбекистон халқ ёзувчиси Ўткир Ҳошимовнинг ушбу гапини журналист бўлишни орзу қилган талаба борки, яхши билади. Бу “характер”ни янада шакллантиришда эса таҳририятнинг ўрни катта. Қолаверса, мухбирлик учун назарий эмас, амалий машғулотларнинг фойдаси кўпроқ. Шу маънода, таҳририятимизга ҳар куни 5-6 нафар йигит-қизлар келади. Аслан ҳам малакали журналист бўламан деган одам ишни аввал газетадан бошласа, ютқазмайди. Газета саводхонликка, сабрга ўргатади. Қувончимиз шундаки, замонавий кадрларга бўлган эҳтиёж инобатга олиниб, Юртбошимиз ташаббуси билан Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университети фаолияти йўлга қўйилди. Хавотиримиз шундаки, ушбу даргоҳда таҳсил олаётган ёшларимиз таҳририятлардаги аҳволни кўриб, иштиёқлари пасаймоқда. Асосан вилоятлардан келиб, ўз юртининг бош кентидан рўйхатдан ўтолмагани етмагандай, яна халқ дардини ёзаман, дея енг шимарган ходимларнинг уй-жой қилиш у ёқда турсин, қора қозонини зўрға тебратаётганидан воқиф бўлиб, эртага бизнинг ҳам ҳолимиз шуми, дея ташвишланмоқда.

Мана шундай ташвишларга чек қўйиш учун ҳам тизимни ўзгартиришга зарурат бор. Шундагина ёшларда иштиёқ ортади, уларда касбга нисбатан ҳавас уйғонади. Турлича қарашлар, фикрлар ҳисобига эса нашрлар орасида соғлом рақобат пайдо бўлади. Модомики, иқтисодий ночорлик бош муҳаррирларни ижодни, долзарб мавзуларни ўйлашдан чалғитаётган экан, газетани ўқишли қилиш ҳақида гапиришнинг ўзи кулгили.

Бефарқликка бефарқ бўлмайлик

– Турли тармоқ газеталари, илгариги ноқобил сиёсат – фаолиятимизни ўзимиз ёритамиз, қандай хоҳласак, шундай ёритамиз, деган қайсар мақсадда таъсис этилган, фақат соҳа ходимларига мўлжалланган нашрларнинг истиқболи ҳақида уларнинг фойдалилик даражасини адолат тарозига қўйган ҳолда ўйлаб кўрилса, маъқул бўларди, — дейди “Ишонч” ва “Ишонч-Доверие” газеталари бош муҳаррири Ҳусан Эрматов. – Давлат идоралари, мутасадди ташкилотларнинг барча бўғинларида марказий газеталарга, бироқ фақатгина ҳукумат органи бўлган нашрларга эмас, бу бўйича балки махсус ишчи гуруҳ тузилар ёки қандайдир қарор қабул қилинар, турли йўналишдаги газеталарга обуна ташкил этилиши лозим, деб ўйлайман. Гап ходимларнинг ойлигидан, ўқитувчи-ю шифокорларнинг маошидан босиб қолиш эвазига уюштириладиган мажбурий обуна ҳақида эмас, балки ташкилотларнинг маблағлари ҳисобига амалга ошириладиган ихтиёрий обуна ҳақида кетмоқда.

Дарҳақиқат, айрим вазирлик ёки қўмиталар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлимлари томонидан сон-саноқсиз нашрлар чоп этилади.Айнан шулар одамларда газета-журналга нисбатан аллергия қўзғаяпти. Жойларда мутасаддилар билан гаплашганда, улар ҳам шуни таъкидлашади. Бир мисол, Халқ таълими вазирлиги тизимида “Маърифат“ — “Учитель Узбекистана” газеталари бор экан, вилоятдаги бошқармалар томонидан яна алоҳида газета чиқаришнинг нима ва кимга кераги бор? Табиийки, улар ўзларининг нашрини ўтказишга ҳаракат қилишади, босимни кучайтиради. Оқибатда эса мажбурий деган гап пайдо бўлади. Умуман, соҳа ҳукумат даражасида муҳокама қилиниб, аниқ тизим асосида ечим топилмаса бўлмайдиган ҳолатга келди.

Бозор устунми ёки маънавият?

Обуна ортидан югуриб-елиш даври ўтди, энди нашрни бозорга олиб чиқиш керак, дейишади. “Халқ сўзи”, “Ўзбекистон овози”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Ҳуррият”, “Ишонч”, “Жамият” каби газеталарнинг бозорда сотилишига кўзим етмайди. Чунки бозорнинг ўз талаблари бор. Икки-уч карра уриниб, бу “майдон”га панжасини уролмаган одам, кейинги сафар бозордаги “маънавият ҳомийлари”нинг амрини бажаришга тутинади. Яъни, умрида газета ўқимаганлар фалон-писмадон темаларда кўпроқ ёзилса, газеталарингни оламиз, дейишади. Шу тариқа асл моҳияти маънавиятга хизмат қилиш керак бўлган нашр “бозор тамойиллари”га бўйин эгади. Афсуски, пул топиш, моддий манфаат илинжида бозорни қиздиришга хизмат қилаётган нашрлар сони ортиб бормоқда. Натижа эса маълум: давлат сиёсатини, ислоҳотларни тарғиб этадиган, аҳоли мурожаатлари асосида танқидий-таҳлилий мақолалар тайёрланадиган “жиддий” газеталарни биров ўқимай қўйди.

Ижтимоий тармоқларда ҳам шу гап

“Мавзу ўта долзарб, — дея ўз фикрини билдиради юртдошларимиздан бири Шоира Умарова. — Кўтарилаётган масалалар фақат газеталарга тааллуқли эмас. Кенг қамровли ижтимоий муаммолар йиғиндиси десак ҳам бўлади. Юқори давлат органидаги фаолиятим даврида ўта масъул раҳбарнинг жавоб хатини ўқиб, ғазабимни яшира олмаганман. Матндаги 10 га яқин хатоларни қизил қалам (аниқроғи фламастер)да катта катта қилиб тўғрилаб, тагига катта “икки“ баҳо қўйиб, келган манзилга жўнатиб юборган эдим. Натижаси тушунарли бўлса керак. Албатта “ёқмаганимиз“ рост. Хат матнини имзо чекувчи эмас, балки ўша “мўътабар даргоҳларда қанақа қилибдир ишлаб юрган“ ходим тайёрлагани ёш болага ҳам тушунарли. Бироқ ҳамма гап ана шу тайёрловчи билан бирга имзо чекувчининг ҳам саводи ҳақида. Газеталар эса фақат журналистни эмас, ўқувчининг ҳам саводини ошириш функциясини бажаради. Шундоқ ҳам айрим ТВ кўрсатувлари ва радио эшиттиришларида шевадаги ёки “жаргон“ сўзлар ишлатилаётганига кўникиб кетилса, ҳадемай адабий ўзбек тилимиз ногирон ҳолга тушиб қолиши ҳеч гап эмас. Обунани ташкил қилиш масаласида янаям аниқроқ механизм яратилса. Яъни, ҳар йили Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилиниб, барча республика газеталарига талаб ва эҳтиёж ҳисобга олинган ҳолда, ҳар бир тизимга обуна учун махсус манбалар белгиланиши, агар бюджет ташкилоти бўлса, унинг 50 фоизи бюджет маблағи ҳисобидан бўлиши белгиланиб, бюджетда алоҳида модда билан ажратиб тасдиқланиши мақсадга мувофиқ бўлар эди”.

Таниқли журналист, “Зарафшон” газетаси Бош муҳаррири Фармон Тошевга кўра, буюк жадидлар Маҳмудхўжа Беҳбудий, Саидризо Ализода, Ҳожи Мўйин, Ҳамза, Шакурий аҳоли маърифатини фақат китоб ва газеталар оширади, дейишган. Битта газетасини ёпишса, иккинчисини очишган. Хонадонларга чойхоналар, ҳатто қассоб ва дўкондорлар орқали газета тарқатишган. Мамлакатнинг тараққиёт босқичи ва аҳоли маърифати савиясини ҳисобга олиб, бу ишда оқилона иш тутмоқ лозим.

– Менимча, газеталар ҳар бир хонадонга кечикмай кириб бориши учун механизм яратилса, ҳаммаси изга тушади, — дейди “Оила даврасида” газетаси бош муҳаррири Ҳусниддин Бердиев. – Ҳозир ҳам газета ўқийдиганлар жуда кўп, аммо улар газетанинг вақтида келишига ишонмайди ва шу учун обуна бўлмайди.

Яна бир ҳамкасбимиз Барно Султонова эса ўз фикрини билдириб, шундай дейди:

– Яхши, ўқимишли чиқадиган газеталар кўп. Масалан, “Оила ва жамият“, “Жамият“, “Ҳуррият“, “Ишонч“ газеталарида камида икки-учта таҳлилий, танқидий, мулоҳазали мақолалар бериб борилади. Бу газеталарда чоп этиладиган мақолалар чуқур таҳлил этилгани билан баъзида интернет сайтлардаги мақолалардан долзарблиги билан ўтса ўтадики, ҳеч ҳам кам эмас. Агар айни пайтда обуна мақолаларнинг сифатига боғлиқ дейдиган бўлсак, юқоридаги газеталарнинг обунаси ошиб кетиши керак эди. Муаммонинг бир учи ўқувчиларнинг “мажбурий обуна“ билан “тўйинтирилаётгани“, яъни ўзлари истамаган нашрларга обуна бўлдирилаётгани сабаб юқоридаги каби газеталарга моддий томондан имкон топилмаётгани деб ўйлайман. Газета-журналлар сонини камайтириш ва ўқувчига танлаш имконини бериш керак. Танлаш кучайгач ўз-ўзидан рақобат ҳам, газетанинг ўқимишли чиқишига интилиш ҳам кучаяди.

Матбуотга ишонч, ҳурмат ва муҳаббат керак!

... Бир онахонни биламан. Газета-журналларни шунчалик авайлаб-асрайдики, ҳавасингиз келади. Уйида 50 йил олдин чиққан нашрлар тахлами бор. Кимнингдир газета йиртганини кўрса, дили оғрийди. Бугун у фарзандларининг ҳар бири эл-юртга хизмат қилаётганини ғурурланиб гапиради. Бунга сабаб онахон дилбандларини болалигиданоқ газета ўқийдиган қилиб тарбиялаган, уларни шунга қизиқтирган. Мактаб дарслигидан хато топса, газетадан шу сўзни қидирган, топган ва матбуотга ишонч, ҳурмат ҳамда муҳаббат билан қараган.

Бугун соҳа ана шундай меҳрга муҳтож. Зора, тизим ислоҳ этилиши эвазига шаҳарларимизда, туман марказларида вино-водка дўконларидан кўра, кўпроқ газета дўконларига кўзга ташланса...

Мақсуд Жонихонов, 

"Жамият" газетаси бош муҳаррири

Kun.uz


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!

Кремль миллиардлаб топмоқда, Европа эса миллиардлаб сарфламоқда

Россия Европанинг Украинага сарфлайдиганидан кўпроқ даромад олади.

ХХР Данияга Россия билан ҳамкорликни тўхтатиш чақириғига "шапалоқ" билан жавоб қайтарди

Хитой Халқ Республикаси Россия билан ҳамкорликдан воз кечиш чақириғига жавобан Данияга "дипломатик шапалоқ" туширди.

Медведевнинг хаёллари

Медведев Украина харитасини намойиш қилди.

Покистон ва Афғонистон ўртасида қуролли можаро бошланди

Бошқа тафсилотлар ошкор этилмади.

Руслар Купянскни ер билан яксон қилди

Маъмурият раҳбарининг сўзларига кўра, ҳудудда тахминан 1700 нафар фуқаро қолган.

"Ишонинг, бизда ҳам жавоб тариқасида суратга олишга арзигулик нарсалар бор" - Шойгу

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби ГФР канцлери Мерцнинг Германия Украинанинг Россия ҳудудига зарба бериш масофаси бўйича чекловларни бекор қилаётгани ҳақидаги сўзларига шундай изоҳ берди.

Дуров: "Мен русман!"

Telegram асосчиси айбловларга раддия берди.

Украина Россиянинг муҳим ҳарбий объектларига зарба берди

Украина мудофаа кучлари Россия ҳарбий-саноат мажмуаси учун муҳим бўлган объектларга, хусусан, "Радуга" заводига зарба беришга муваффақ бўлди.

Грузияда Россия байроғи ҳақоратланди. Захарованинг муносабати

Россия Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Мария Захарова грузиялик қўшиқчининг Россия байроғини ҳақоратлаши билан боғлиқ ҳодисага изоҳ берди.

Хитой Россияни қуроллантирмоқда

Украина Ташқи разведка хизмати Россиянинг 20 та заводи ҳақида ишончли маълумотларга эга. 2024-2025 йиллар мобайнида Россия ва Хитой ўртасида авиация соҳасидаги ҳамкорликнинг камида 5 та ҳолати қайд этилган.

Гўзаллик маликаси 9 ойга қамалди

Бу ҳақда Need To Know (NTK) нашри хабар бермоқда.

Андижон ҳокими Шуҳрат Абдураҳмонов жиноят содир этгани ҳақида хабарлар тарқалди

Хабарларда ҳолат вояга етмаган шахсга нисбатан қилингани айтилган.

Марказий Осиё халқлари учун Россия энди қизиқ эмас

Марказий Осиёдан Россияга келаётган меҳнат муҳожирлари сони сезиларли даражада камайди.

Ҳоким ўринбосари ўзини ёқиб юбордими?

Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокими ўринбосари ўзини ёқиб юборгани ҳақида хабар тарқалди.

Ортиқхўжаев янги лавозимда иш бошлагани айтилмоқда

Тарқалган хвбврлврга кўра, Жаҳонгир Ортиқхўжаев Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси расининг биринчи ўринбосари сифатида иш бошлаган.

Ҳаводан бензин олиш энди фантастика эмас?!

Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашларича, бу ёқилғи бензинда юрадиган барча замонавий машиналар учун тўлиқ мос келади.

Бектемир Мелиқўзиев ғалаба қозонди

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтмоқда. Оқшомнинг марказий тўқнашувида боксчимиз Бектемир Мелиқўзиев WBA Eliminator камари учун америкалик Дарюс Фулгхэмга қарши рингга кўтарилди.

Трамп Макронга оилавий масалаларни уйида ҳал қилиш кераклигини маслаҳат берди

АҚШ президенти Дональд Трамп Франциялик ҳамкасби Эммануэль Макрон ва унинг рафиқаси Брижитга оммавий намойишлардан қочишни маслаҳат берди.

Зеленскийнинг жорий ҳафтаси нохуш кайфиятда якунланади

Бу ҳафта Владимир Зеленский жиддий қийинчиликларга дуч келди, деб ёзади Германиянинг Bild газетаси шарҳловчиси Юлиан Рёпке.

Путиннинг фармойишидан сўнг Россия қўшинлари ҳужумга ўтди

Россия кенг кўламли ҳужум уюштирди. Ёзги кенг миқёсли ҳужумни бошлаган Россия армияси атиги бир ҳафта ичида Украинанинг 18 та аҳоли пунктини босиб олиб, қарийб 200 квадрат километр ҳудудни қўлга киритишга эришди.

"Кучли бўлсангиз, ёрдам оласиз. Заиф бўлсангиз, қўлингиз бўш кетасиз"

"На нон, на умид” — Ғазодаги қочқинлар ёрдамсиз қолмоқда.

2 йилдан кейин Хитой Тайванга ҳужум қилиши мумкин — Пентагон раҳбари

Пит Ҳегсет Хитойнинг Тайванга эҳтимолий босқинига зудлик билан тайёргарлик кўриш кераклиги ҳақида огоҳлантирди.

Украина F-16 қирувчи самолётлари НАТОнинг "harbiy Wi-Fi" тармоғига уланади - Мудофаа вазирлигининг ўринбосари Катерина Черногоренко

Мудофаа вазирлиги "harbiy Wi-Fi" сифатида танилган Линк-16 орқали маълумотлар алмашинувини таъминловчи CRC System Interface (CSI) тизими бўйича келишувни имзолади.

Трамп Макронга рафиқаси ҳақида маслаҳат беради

АҚШ президенти Доналд Трамп франсиялик ҳамкасби Эммануел Макрон ва унинг рафиқаси Брижитга оммавий қарама-қаршиликлардан қочишни маслаҳат берди.

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси билан телефон орқали мулоқот қилди

Давлат раҳбари ҳожилар ҳолидан хабар олди, улар учун яратилган шароитлар ҳақида сўради.

Евроиттифоқ билан ҳамкорлигимиз прагматик манфаатларга асосланган ва минтақа кимгадир ёқадими-йўқми, бу ҳамкорликни давом эттиради — Абдулазиз Комилов

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, президентнинг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов бу ҳақда “Ishonch uz” сайтига берган интервюсида айтиб ўтди.

АҚШда 250 миллионга яқин асалари "озодлик"ка чиқиб кетди

Маҳаллий ҳокимият фуқароларни ҳудудга яқинлашмасликка чақирди.

Тамаки саноатида қўлланилаётган ҳид ва таъм берувчи қўшимчалар туфайли дунёда ёшлар орасида чекиш оммалашмоқда

Маълумотларга кўра, дунё бўйлаб 13–15 ёшдаги 37 миллион нафар ўғил-қизлар тамакини у ёки бу шаклда истеъмол қилмоқда.

"Бундай ҳолга йўл қўйганимиз учун ўзимизни ҳеч қачон кечира олмаслигимиз мумкин"

Ғазонинг жанубидаги Носир шифохонасида кўнгилли бўлиб ишлаган шифокор Христос Георгалас Исроил "болаларга қарши уруш" олиб бораётганини таъкидлади.

2024 йилда Россия Мудофаа вазирлиги билан тахминан 400 минг киши урушга бориш учун шартнома имзолади — “Важние истории”

"2024 йилда Россия Қуролли Кучлари билан 374,2 мингдан 407,2 минг нафаргача одам шартнома имзолаган", дея маълум қилди “Важние истории” федерал бюджет харажатлари маълумотларига таяниб.

Россия БМТда Украина билан чексиз урушишга тайёрлигини маълум қилди

Россиянинг БМТдаги доимий вакили Василий Небензя Москванинг Украинага қарши ҳарбий тажовузни номаълум муддатга давом эттиришга қарор қилганини билдирди.

7 июнь шанба куни ҳамма дам олади

2025 йилда Қурбон ҳайити 6 июнга тўғри келади – Президент қарори эълон қилинди.

Суд Путинни Гитлер билан таққослашни тақиқлади

Тақиқ остига Путинга фюрернинг мўйлови ва соч турмаги фотомонтаж қилинган суратлар тушди. Шунингдек, суд "Путлер капут" ёзувларини ҳам тақиқлади.

Хоразмда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бўлими бошлиғи 10 минг доллар олаётганида ушланди

ДХХнинг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ИЖҚКД ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муҳандис ушбу пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Уйчи тумани ҳудудида мудҳиш ҳолат юз берди

Улар чинни пиёла-чойнак ишлаб чиқариш корхонасига кетаётган бўлган экан.

АҚШ энг кучли ядро авиабомбасини ишлаб чиқаришга тайёрланмоқда

В61-13 нинг қуввати 360 килотоннага етади. Бу АҚШ ядро қурол-яроғидаги энг кучли жанговар бошқисмлардан бири ҳисобланади.

Путин Япония собиқ бош вазирининг бевасини кўз ёшларга ботирди

Россия президенти Владимир Путин Москвада қотилликка учраган Япония собиқ бош вазири Синдзо Абенинг хотини Акиэ Абе билан учрашди.

"Биз Сумы ва Харков вилоятларини оламиз"

Россия делегацияси айнан шу сўзларни Истанбулда украиналикларга айтган.

"Одамлар оч эди ва ҳамма нарсани олиб кетишди"

Кўчирилган фаластинлик эркак Ғазода АҚШ қўллаб-қувватлайдиган янги ёрдам тизими доирасида ёрдам сўраб келган одамларнинг тартибсиз ҳолатини тасвирлаб берди.

НАТО–Россия уруши башорат қилинди

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.

НАТО–Россия уруши башорат қилинди

АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари буюртмасига кўра тайёрланган Ранд корпорациясининг янги таҳлилий ҳисоботида НАТО ва Россия ўртасидаги эҳтимолий ҳарбий тўқнашувнинг бориши башорат қилинган.

Путин яхши кайфиятнинг сирини ошкор қилди

Россия президенти Владимир Путин яхши жисмоний ҳолат ва ташқи кўринишни сақлаб қолиш сирлари ҳақида гапирди.

Қўқонда дўкон олдидаги тортишув қотиллик билан тугади – ҳайдовчи 8,5 йилга қамалди (ВИДЕО)

Фарғона вилоятида қасддан танишини қайта-қайта босиб кетиб, ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчига суд ҳукми ўқилди.

Толибоннинг афюнга қарши кураши: муваффақиятга эришиш мумкинми?

Толибон раҳбарияти мамлакатда опиум манбаи бўлган кўкнор етиштиришни қатъиян тақиқлади ва бу борада кескин чоралар эълон қилинди.

Қаршида 1,7 кг. оғирликдаги тилла тақинчоқларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Тегишли лицензия ва рухсатномаларсиз заргарлик буюмлари савдоси билан шуғулланаётган мазкур шахсга тегишли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида эса яна 359 дона заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Коронавируснинг янги тўлқини тобора кенгроқ тарқалмоқда

Маълумотларга кўра, Гонконгда кекса ёшлилар орасида ўлим ҳолатлари қайд этилмоқда,

Afrosiyob поезди эмас, манёвр тепловози ёнди — Ўзбекистон темир йўллари

Воқеа жойига етиб келган мутахассислар томонидан ёнғин ўчирилди. Компания ёнғин ҳақида кейинроқ маълумот беришга ваъда берди.

Россия ва Қозоғистондан ноқонуний олиб келинган 5 млрд. 353 млн. сўмлик дори воситалари тўхтатиб қолинди

Таъкидлаш лозимки, сифати кафолатланмаган ушбу дори воситаларининг умумий қиймати 5 млрд. 353 млн. сўмни ташкил этади.

Эрон уранни бойитишни тўхтатишга тайёр

АҚШ илгари уранни бойитишни бутунлай тўхтатишни талаб қилган эди, чунки у ядро қуроли яратишда ишлатилишидан хавотирда эди. Теҳрон эса бу айбловларни бир неча бор рад этган.

Аргентина президенти Хавер Милей АҚШ вазирини олтин бензин арра билан кутиб олди — сиёсатда янги рамз!

27 май куни кечқурун у Аргентинага ташриф буюрди. Музокара давомида Милей ва Кеннеди, жумладан, "сиёсат ва коррупциядан холи бўлган" Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотига муқобил ташкилот яратиш масаласини муҳокама қилди.

Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда

Россия Германиянинг Украина учун ракеталар учиш масофаси бўйича чекловларни бекор қилгани ҳақидаги маълумотларни текширади. Лавровнинг айтишича, Германия тўғридан-тўғри урушга аралашмоқда.

Наркоз остида зўрланган болалар: жарроҳ 20 йилга қамалди

Шифокор 299 нафар беморга нисбатан зўрлаш ва бошқа жинсий зўравонлик ҳаракатларини содир этган, уларнинг 256 нафари 15 ёшдан кичик болалар бўлган.

Трамп Нетаняҳуни огоҳлантирди

Эронга қарши ҳар қандай ҳаракат музокараларни издан чиқариши мумкин.

Путиннинг Украина урушини тўхтатиш учун қўйган қатъий талаблари ошкор бўлди!

Путин Украина урушини тўхтатиш учун Ғарбдан ёзма мажбурият талаб қилмоқда!

“Украина NATO саммитида бўлмаса, Путин ютади”

Украина июн ойида ўтказиладиган NATO саммитида иштирок этиши керак.

Берлиндан "узоқ масофали салом"

Украинада немис қуроллари ишлаб чиқарилади — Германиядан тарихий қадам.

Яқин йиллар ичида Калифорнияда ҳалокатли зилзила юз бериши мумкин

USGS вакили Сара Минсоннинг сўзларига кўра, Сан-Францискода 2055 йилгача Big One деб аталаётган кучли зилзиланинг содир бўлиш эҳтимоллиги 72 фоизга етган.

Францияда эвтаназия ҳақида қонун қабул қилинди

Франция Миллий Ассамблеясининг 305 нафар аъзоси шифокорлар ёрдамида ўз жонига қасд қилишни қўллаб-қувватлаган

Россияда 11 нафар ўзбекистонлик ҳибсга олинди

Шунингдек, воқеа юзасидан қасддан баданга ўртача оғирликдаги тан жароҳати етказиш ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилган

“Қамчиқ” довонида “Gentra” хандаққа тушиб кетди

Яна бир автомобиль – “Мерседес” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган.

SWS3 — Хитойнинг дронларга қарши қўрқинчли жавоби

Хитой дронларга қарши янги зенит-ракета-тўп мажмуасини яратди.

Асирликда ҳалок бўлган 200 нафар аскар: жонлар ҳисобидаги уруш ҳақиқати

Уруш бошланганидан бери Россия асирлигидаги 200 дан ортиқ украиналик аскар ҳалок бўлди.

АҚШнинг режаси бор, аммо у ҳеч кимга маъқул келмаяпти

АҚШнинг Украина масалалари бўйича махсус вакили Кит Келлог Қўшма Штатлар Украинадаги можарони тинч йўл билан ҳал этиш учун 22 банддан иборат режа ишлаб чиққанини маълум қилди.

Тошкент шаҳрида 800 нафар фуқаро уй оламан деб 200 млрд сўмдан ортиқ пулларидан айрилди

Мазкур жиноят иши доирасида 800 нафар фуқаролар жабрланувчи деб топилган бўлиб, умумий 209 млрд. 263 млн. сўм зарар аниқланган.

Наманганда «Сўнгги қўнғироқ» вақтида қизларнинг сочи ёниб кетди

Қайд этилишича, мазкур ҳолат Наманган вилояти Чортоқ туманидаги 48-умумтаълим мактабида содир бўлган.

Ливерпулда автомобил одамларни босиб кетиши оқибатида 27 киши жароҳатланди

Маҳаллий ҳокимият расмийларининг хабар беришича, қолган жабрланганларга ҳодиса жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

Наманганда дарахтга урилган Nexia-3 ичидаги 19 ёшли ҳайдовчиси билан ёниб кетди

Қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб борган, ёнғин қутқарувчилар ва фуқаролар томонидан ўчирилган.

22 ёшли қизни фоҳишалик учун Россияга жўнатмоқчи бўлган аёл ушланди

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан “одам савдоси” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Россиянинг Воронеж шаҳрида бир талаба хонадошини гигиенага риоясизлиги сабабли ўлдирди

Навбатдаги жанжалдан сўнг сабр-тоқат косаси тўлган йигит пичоқ олиб, Максимнинг томоғини кесган.

Украина Patriot зенит-ракета мажмуаларининг танқислигини бошдан кечирмоқда — Тhe Washington Post

Мақолада қайд этилишича, 2023 ва 2024 йилларда Patriot тизимлари Россиянинг баллистик ракеталарини тутиб қолишда нисбатан самарали бўлган. Аммо 2025 йил май ойи охиридан бошлаб Украина бундай ракеталарни уриб туширишда қийинчиликларга дуч кела бошлаган.

"Куч ишлатилмаса, Путин ечим изламайди"

Россиянинг Украинада урушни тўхтатиш истагини билдирувчи белгилар йўқ.

Медведевнинг режаси Россияга 50 миллион аскарга тушади

Таҳлилчиларнинг ҳисоб-китобларига кўра, бу режани амалга ошириш - деярли бутун Украинани босиб олиш учун 91 йил ва Россия аҳолисининг учдан бир қисмигача талаб этилади.

"Ҳаққоний ваъда"га тайёрмиз – Эрон Исроилни огоҳлантирди

"Исроилда жиноятчилар ва аҳмоқлар ҳокимият тепасида тургани сабабли ҳар қандай хато юз бериши мумкин".

Макрон: Трамп Путиннинг унга ёлғон гапиргани англади

"АҚШ президенти Доналд Трамп Россия диктатори Владимир Путиннинг тинчликка тайёрлик ҳақидаги сўзлари ёлғон эканини тушуниб етди".

Хитой жанубида кучли ёмғир ёғди, қурбонлар бор

Метеорологларнинг маълумотларига кўра, 2025 йил бошидан бери энг кучли ёмғир 27-29 май кунлари Хитой жанубида бўлади. Табиий офатлар хавфи ортади.

Россия армияси Украинага тунги ҳужумда 350 дан ортиқ дрондан фойдаланди

Маълум қилинишича, Украина ҳаво мудофааси барча 9 та Х-101 ракетасини уриб туширган ҳамда 288 та дронни йўқ қилган.

“Қамчиқ"да хандаққа тушиб кетган юк машинаси олиб чиқилди

Хабарга асосан, қутқарув отряди айтилган манзилга етиб бориб, махсус техника ва асбоб-анжомлар ёрдамида юк автомашинаси хандақдан олиб чиқилган.

Макрон рафиқасидан тарсаки еди

Франциянинг BFM RMC нашрининг ёзишича, Елисей саройи бу видео ҳақиқий эканини тасдиқлаган.

Сирдарёда уч киши қудуқдаги газдан заҳарланиб ҳалок бўлди

Яна икки киши ҳушини йўқотган, уларга тиббий ёрдам кўрсатилиб, шифохонага ётқизилган.

Исроил Ғазо секторига барча мунтазам ҳарбий бригадаларини киритди

Аввалроқ Исроил расмийлари ХАМАС маҳбуслар масаласида келишувга эришиб, қуролсизлантирилгунига қадар ЦАХАЛ ҳужумларини давом эттиришини билдирган эди.