Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига одамларнинг исми-шарифини бериш тақиқланади

Вилоятлар, туманлар, шаҳарлар, шаҳарчалар, қишлоқлар, овуллар, аҳоли пунктларига одамларнинг исми-шарифини беришга, шунингдек уларни тарихий воқеалар шарафига номлашга, қоида тариқасида, йўл қўйилмайди.
Кўчалар, шоҳкўчалар, маҳаллалар, майдонлар, боғларга ва аҳоли пунктларининг бошқа таркибий қисмларига айрим одамлар, жамоат арбоблари, сиёсий арбоблар исми-шарифини беришга, қоида тариқасида, йўл қўйилмайди (Ўзбекистон тарихида чуқур из қолдирган шахслар бундан мустасно).
✅ Қуйидагиларга айнан бир хил ном берилишига йўл қўйилмайди:
? Ўзбекистон доирасидаги вилоятлар, туманлар, шаҳарларга;
? Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар доирасидаги шаҳарчалар, қишлоқлар, овулларга;
? бир туман, шаҳар ёки аҳоли пункти доирасидаги бир нечта турдош географик объектларга.