Видео: Юлдуз Усмонованинг “Kiki challenge”си ўзбекистонликларга ёқмади

Видео: Юлдуз Усмонованинг “Kiki challenge”си ўзбекистонликларга ёқмади

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг машина олдида рақс тушган видеоси интернетда яшин тезлигида тарқалди.
 
Айни дамда ушбу видеоролик ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
 
Видеода Юлдуз Усмонованинг машинадан тушиб, сўнгра айни вақтда тренд даражасига кўтарилган “Kiki challenge” қўшиғига рақс тушгани тасвирланган.


 
Маълумот ўрнида, “Kiki challenge” янги замонавий флешмоб ҳисобланиб, уни бажариш учун ҳаракатланаётган машина билан бирга юриб, рақсга тушиш керак бўлади. “Kiki challenge” қўшиғи канадалик рэпер Drake томонидан ижро этилган.
 
Ҳозирда Юлдуз Усмонованинг бу рақси унинг барча мухлисларини ҳайратга солмоқда. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари гоҳ Ўзбекистон халқ артистининг бундай ҳаракати ўзбекчиликга тўғри келмаслигини ёзса, айримлари санъаткорнинг рақсида ҳеч қандай негативлик кўринмаётганини айтишмоқда.
 
Шунингдек, аксарият фойдланувчилар Юлдуз Усмоновани йўл ҳаракати қоидаларини бузганлигда айблаб, хонандани жаримага тортиш кераклигини ёзиб қолдирган.

Manba: qalampir. com


Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!