"Менимча, Зеленскийнинг бу гаплари, яъни унинг давлатига сиёсий ва ҳарбий жиҳатдан бирдамликни таъминлаётган Қўшма Штатлар ҳукуматини қандайдир тарзда руслар томонида деб айблаши бемаъниликдир", — дея таъкидлади АҚШ вице-президенти UnHerd нашрига берган интервюсида.
Жей Ди Вэнс Володимир Зеленскийнинг риторикасини "самарасиз" деб атади. Вице-президентнинг айтишича, у Москвани 2022 йилдаёқ қоралаган.
"Мен бу вазиятга “стратегик тушунча нуқтайи назаридан” ёндашишга ҳаракат қилганман. Агар сиз можаро якунланишини истасангиз, руслар ҳам, украинлар ҳам қандай стратегик мақсадлар кўзлаётганини тушунишга ҳаракат қилишингиз зарур. Бу Россия позициясини маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ёки кенг кўламли босқинни оқлаш дегани эмас, балки уларнинг стратегик “қизил чизиқлари” қаерда ўтгани ва украинлар бу можарода нимага эришмоқчи эканини тушунишга уринишни билдирад", — дея таъкидлади Вэнс.
Аввалроқ Зеленский CBS телеканалининг 60 Мinutes дастуридаги интервюсида АҚШ вице-президенти Москванинг ҳаракатларини “оқлаётгандек” туюлаётганини айтган эди.
"Урушни бошлаш учун ҳужум қилган биз эмасмиз. Менга АҚШ вице-президент Путиннинг ҳаракатларини қандайдир тарзда оқлаётгандек туюлди", — дея фикр билдирганди Украина президенти.
26 йил аввал ташкил этилган компания март ойида биринчи марта икки тонна гуруч импорт қилганини ва яна 20 тонна гуручни импорт қилишни режалаштираётганини айтди.
Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси марҳумнинг жасадини Ватанимизга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.
Буюк Британияда гендер ўзига хослиги бўйича қизғин баҳс-мунозаралар давом этмоқда. Яқинда суд эркак туғилган, лекин ўзини аёл деб билган шахс қонуний равишда аёл деб ҳисобланиши мумкин эмаслиги ҳақида қарор чиқарди.
Тошкент вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси ва вилоят ИИББ билан ҳамкорликда навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.
Сурия муваққат президенти Аҳмад аш-Шараа Россия собиқ раҳбар Башар Асадни экстрадиция қилишдан бош тортганини айтди. 2024 йилнинг декабрида у Россиядан сиёсий бошпана олганди.
9 майдаги Ғалаба паради пайтида Москвадаги Қизил майдон Украина Қуролли Кучлари учун «қонуний нишон» ҳисобланади. Бу ҳақда Олий Раданинг собиқ депутати Игор Лапин бошқа собиқ депутат Борислав Березанинг Youtube`даги каналида айтиб ўтди.
Газетанинг бир нечта манбаларига таяниб ёзишича, 23 апрел куни Лондонда бўлиб ўтадиган музокараларда Украина ва Европа делегациялари Қўшма Штатларнинг Қримни Россияга тегишли деб тан олиш ва фронт чизиғини ҳозирги ҳолатида музлатиб қўйиш таклифи билан юзлашади.